Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Ўйинда эркин иштирок этиш тамойили-
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзаро ҳурмат тамойили
- Ўйин қоидаларни англаб етиш
Ўйинда эркин иштирок этиш тамойили-агар ўйин қизиқарли ва қувноқ
кайфият бағишловчи бўлса, ҳар бир бола бу ўйинда иштирок этишга интилади. Қандайдир сабабларга кўра бола ўйинда иштирок этишдан бош тортса, у ўйнаши мумкин бўлган бошқа бир ўйинни таклиф этиш мумкин. Болаларга 89 ўйиндан бемалол чиқишлари ва яна орқага қайтишларига имконият яратиш лозим. Ўзаро ҳурмат тамойили – бу ўзаро муносабатлардаги қоидага ўхшашдир, яъни ҳар бир ўйин иштирокчиси ўз фикрини эркин билдиришга, танлаш хуқуқига эга, ҳамманингфикри эшитиб-тингланади. Ўйин қоидаларни англаб етиш – машғулотни бошлашдан олдин болалар ўйин-машғулот мақсадлари, қоидалари билан таништирилади. Агарда болаларнинг айримлари бу нарсаларни англаб етмаса, ўйин-машғулотлар қоидалари такрор тушунтирилади. Рефлексия – олинган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида қайта алоқа ўтказиш муҳимдир. Ўйин-машғулоти якунида бошловчи болалар билан хулоса ясайди. Болалардан кўпроқ нималар ёққани, нималар маълум бўлмагани ва нималарни ўрганганлиги сўралади. Хулосадан кейин якуний машқни бажариш мумкин. Масалан, болалар доира бўлиб туриб, қўлларини ушлашади. Ҳамма кўзини юмиб, ёқимли нарсалар ҳақида ўйлайди. Шундан сўнг бошловчи кўзини очади ва ўнг тамонидаги боланинг қўлини сиқиб қўяди. Бу бола ўз навбатида кўзини очиб, қўшнисининг қўлини сиқади. Машқ шу тариқа барча болалар кўзларини очгунларича давом этади. Охирида болаларнинг ҳаммалари бирон-бир қўшиқни куйлашлари ҳам мумкин. Ҳамкорликда ўтказиладиган ўйинлар болаларнинг бир-бирларига яқинлашишларига, бирлашишларига ҳамда кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Айнан ўйинлар тарбиячига нисбатан болаларнинг ишончи ва мойилликларини қозонишга ёрдам беради. Қуйида сизнинг диққатингизга бир қанча ўйинларни ҳавола этамиз. Ўйинга раҳбарлик қилишда ўйининг мақсад ва мазмунини белгилаш, ўйин ғоясини ўйлаб топиш, ўйин қоидаси ва асосий ҳаракатларни тушунтириш, болалар ўртасидаги муносабатни яхшилаш, тарбиявий таъсир орқали ўйинни боришга раҳбарлик қилиб бориш ва бошқаларни ўз ичига олади. 90 Ўйинлар гуруҳ хонасида, залда, майдончада, ўрмонда, далада ва бошқа жойларда ўтказилиши мумкин. Бу ўйининг таъсирчанлигини, таассуротларнинг ҳар хиллигини, болаларнинг фаоллигини оширади. Шундай қилиб, дидактик ўйин мактабгача ёшдаги болаларга таълим бериш воситаси бўлиб, уни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беради.Айтиш керак, бола билан ўйнар эканмиз, ўйин бола учун эрмак, қувонч манбаи бўлибгина қолмай, балки таълимий характердалиги боис, боланинг диққати, хотираси, ижодий тафаккури ва тасаввурини ўстиришга хизмат қиладиган воситадир. Бу жиҳатлар боланинг бундан буёнги ҳаётида муҳим ўрин тутади. Ўйин жараёнида болалар янги билим, малакаларни эгаллайдилар, қобилиятларини ўстирадилар. Педагог- тарбиячилар болаларга аввалдан режалаштиришилган ўйин мазмуни ва йўналишини таклиф этадилар. Бу ўйинларни қиёсан бир неча мустақил гуруҳларга ажратиш мумкин. Ўйинларнинг шундай алоҳида туркумларга бирлаштириш мумкинки, улар болаларнинг таълимий-тарбиявий дастурларда назарда тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига, шунингдек, ижтимоий ҳаётга уйғунлашувининг шарти саналган ҳаётий малакаларнинг ўзлаштириб борилишига асос бўлади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling