Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

3.Миллий халқ ўйинлари - Миллий халқ ўйинлари икки гуруҳга 
бўлинади: 1. Миллий ҳаракатли ўйинлар. 2. Миллий халқ ўйинлари. 
Миллий ҳаракатли ўйинлар Спорт турлари ҳамда халқимиз қадриятлари 
билан алоқадор бўлиб, улар асрлар давомида даврларга мос равишда 
ривожланиб, такомиллашиб, эъзозланиб келинган. У болаларнинг жисмонан 
бақувват, соғлом, жасур, қатъиятли, чаққон, уддабурон бўлиб ўсишларида 
муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Халқ миллий ўйинларида миллатнинг ўтмиш 
тарихи, маънавий ва маданий ривожланишининг характер хусусиятлари, урф-
одатлари, анъаналари жамлангандир. 
 
 
 
 
 
 
4.Спорт ўйинлари – буларга волейбол, баскетбол, бадминтон, шаҳарча, 
лапта, стол тенниси, футбол, хоккей киради.
Спорт ўйинларида энг аввало мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ёш 
хусусиятлари ҳисобга олинади, шунинг учун фақат содда, бироз ҳаракат 
техникаси қоидалари, ўйинни ташкил этишнинг ҳақиқий элементлари 
танланади. Шу туфайли ўйин омиллари катта кишиларда бўлганидек 


94 
жисмоний ва асабий зўриқиш уйғотмайди. Айни пайтда улар мақсадга 
интилганлик, ўртоқлик ва маъсулият ҳиссини ва спортга муҳаббатини 
тарбиялайди. Спорт ўйинларида қатнашувчилар сони аниқ белгиланган, 
уларнинг вазифалари тақсимланган, ўйин муддати вақти чегараланган бўлади.
Ўйинларни ўтказиш шартлари махсус тайёрланган жойни, белгиланган 
майдончани, тегишли жиҳоз ва инвентарларни талаб қилади.
5.Оддий ҳаракатли ўйинларни ўзгартириб туриш мақсадга мувофиқдир.
Бироқ вариантлар фақат ўйинни ранг-баранглаштириш болаларнинг унга 
нисбатан қизиқишини сақлаб туриш учунгина эмас, балки педагогик вазифалар 
ҳаракатларини такомиллаштириш, бирмунча мураккаб ўйин ҳаракатлари, 
қоидаларини бажаришга ўйин вазияти шароитининг ўзгариши учун керак 
бўладиган жисмоний сифатларини тарбиялаш учун ҳам зарурдир. Улар 
болалардан муайян ақлий ва жисмоний кучни ва шу билан бирга ўйинга 
нисбатан ортиб борувчи қизиқишни талаб қилади. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling