Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

3-гуруҳ. Ҳайвонот дунёси. Болаларни ўзларига таниш бўлган ёввойи 
(қуёнлар, тулкилар ва ҳоказо) ва табиат бурчагида яшовчи ҳайвонларнинг 
мослашувчанлик хусусиятлари билан таништириш. Ҳайвонларнинг ўзи 
яшайдиган муҳитга танасининг тўзилиши ва 
хатти-ҳаракат билан мосланишига доир 
белгиларини ажрата билишга ўргатиш. Ўзун 
бақувват оёқлари тез югуриш имконини 
беради (бўри), агар ҳайвоннинг орқа 
оёқлари ўзунроқ бўлса, унда ҳайвон катта-
катта сакраб юради (қуён), ўткир қайрилган 
тирноқлари дарахтларга тирмашиб чиқишга 
ёрдам беради (олмахон), тўмтоқ бақувват, олдинги оёқлари ён томонга чиққан, 
тирноқлари ерни қазишга мослашган (тошбақа, кўрсичқон). 
Ҳайвонларнинг тана қоплами, игнали (типратикан), қаттиқ қопламли 
(тошбақа) бўлиб, булар душмандан ўзини ҳимоя қилишда ёрдам бериши ҳимоя 
ва мослашув хусусиятига эга эканлиги 
ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш. 
Ўсимлик 
(сув 
қуйиш, 
тагини 
юмшатиш) ва ҳайвонлар (овқатлантириш, 
катталар ёрдамида аквариум ёки қафасни 
тозалаш)ни парваришлашни билиш.
Кўзфаслининг 
ўзига 
хос 
хусусиятлари: кунлар совий бошлаб, 
кундўзи қисқаради. Япроқлар тўкилади, 
ўтлар сўлийди, ўсимликлар ўсишдан 
тўхтайди, чунки улар учун зарур бўлган 
ёруғлик ва иссиқликнинг миқдори камаяди. Совуқ тушиши билан ҳашаротлар 
яширинади, қушларнинг кўпчилиги иссиқ ўлкаларга учиб кетади, ҳайвонлар 
қишга тайёргарлик кўрадилар: туллайди (барча ҳайвонлар), овқат тўплайди 


113 
(олмахон), овқат еб семириб кетадилар ва уйқу учун жой излайдилар 
(типратикан, айиқ).
Болалар учун янги, Ўзбекистон шароити учун хос бўлмаган уй 
ҳайвонлари-шимол буғуси билан таништириш. Уларнинг яшаш жойи, ташқи 
қиёфаси, феъл-атвори, инсон томонидан боқилиши ва улар етказадиган 
фойдалар ҳақида тасаввурни шакллантириш. Ҳайвонларнинг тана тўзилиши ва 
феъл-атвори, табиий шароитларга мослашуви юнгининг қалинлиги, унинг қор 
остидаги мох (шимолда ўсадиган ўсимлик)ни ковлаб олиш кўникмаси, 
буғунинг кенг қўшалоқ туёқлари билан лой, тупроқли ер ва ҳатто қия ерларда
ҳам юра олиши, ўзининг белгилари билан уй ҳайвонлари тоифасига кириши
ҳақида сўзлаб бериш.
Табиат бурчагида яшовчи қушлар ҳақида, уларнинг яшаш шароити, 
озиқланиши, кўпайиши тўғрисидаги тасаввурларини аниқлаш. Қушларнинг 
учишга мослашганлиги ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш (кенг йиғма 
қанотлари, думи, енгил патлари ҳавога таяниш ва учиш имконини беради).
Қиш фаслининг ўзига хос табиати ҳақида 
тушунча бериш(кунлар қисқа, совуқ, аёзли бўлиши, 
ариқ ва кўлмакларнинг мўзлаши, қорнинг паға-паға 
ёғиши ва бошқ.) ер юзи ва дарахтлар усти оппоқ қор билан қопланганда табиат 
қанчалик жозибали кўринишига болалар эътиборини қаратиш, уларнинг 
эстетик туйғуларини шакллантириш.
Дарахт ва буталар баргсиз, ҳаракатсиз ҳолатда. Ҳашаротлар ҳам, улар 
билан озиқланувчи қушлар ҳам йўқ. Улар иссиқ ўлкаларга учиб кетишган. 
Қишлаб қолувчи қушлар ўт-ўланларнинг уруғларини ва ўсимликларнинг 


114 
меваларини, одам яшаб турган жой олдидаги овқат қолдиқларини ейдилар. 
Одамлар қушларни боқиб турадилар. 
Ёввойи ҳайвонларнинг баҳор давридаги ҳаёти ва табиатга мосланганлиги 
билан болаларни таништиришни давом эттириш: улар уйқудан уйғонадилар, 
дам олиш ҳолатидан чиқадилар, туллайдилар, жой қурадилар.
Ҳайвонларнинг ривожланиши ҳақидаги билимларини кенгайтириш. 
Қушлар ин(уя) қуради, тухум қўяди, болалайди, балиқлар уруғқўяди ва 
болалайди. 
Болаларни аквариумда боқиладиган балиқларнинг тана тўзилиши ва 
ҳаракатлари, буларнинг ҳаммаси ҳаётга мослашиш белгилари эканлиги билан 
таништириш. Балиқларнинг танаси, шакли, ҳажми, кўзлари ва оғзининг 
тўзилишини ажрата билишга, уларнинг хатти-ҳаракти, хусусиятлари(яшаш 
жойи, ҳаракат усули, овқатланиши) билан қиёслашга ўргатиш.
Болаларда баҳор ҳақидаги умумлашган тасаввурни шакллантириш: кунлар 
иссиқроқ бўлади, қуёш равшанроқ ёритади, қор ва мўзлар эрийди, ўтлар, 
наврўзгуллар пайдо бўлади, куртаклар тўлишади ва биринчи гуллар, япроқлар 
пайдо бўлади. Жониворлар уйқудан уйғонади(ҳашаротлар, ҳайвонлар), учиб 
кетган қушлар қайтиб келиши ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш. 
Болаларни ўзларига таниш уй ҳайвонлари, уларнинг ёз фаслидаги ҳаёти 
ҳақидаги билимларини аниқлаш, улар ҳақида умумлашган тасаввурни 
мустаҳкамлаш. Қандай белгилар асосида у ёки бу ҳайвон уй ҳайвони гуруҳига 
кириши ҳақида болалар билимларини аниқлаш. Ҳайвон ва паррандаларнинг 
инсон учун фойдали томонлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш. Уларни 
парвариш қилишга ўргатиш. 
Болалар билан ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳақидаги 
тасаввурларини кенгайтириш. Қушлар, ҳайвонларнинг болалари жуда нозик 
туғилиши, улар кўп жиҳатдан катта ҳайвонлардан фарқ қилиши ҳақида 
суҳбатлашиш. Кичик ҳайвон ёки парранда кўпинча юнг ёки пат билан 
қопланмаган, кўзи юмуқ, мустақил юра олмайдиган ва овқатлана олмайдиган 
бўлади. Ота-оналари улар ҳақида ғамхўрлик қилишлари, иситишлари, 


115 
овқатлантиришлари, душманлардан қўриқлаши, овқат излаб топиш, юриш, 
учиш, тирмашиб чиқиш ва сакрашга ўргатишлари ҳақидаги тушунчаларини 
аниқлаш ва кенгайтириш. Балиқлар балиқчалари ҳақида ғамхўрлик 
қилмайдилар. Балиқларнинг балиқчалари мустақил равишда овқат излайдилар, 
душманлардан яширинадилар.
Ёввойи ва қўлга ўргатилган ҳайвонларни таний олишга болаларни 
ўргатиш. Қандай белгилари билан улар у ёки бу гуруҳга тааллуқли бўлишини 
тушунтириш.
Ёз фаслиҳақида умумлашган тасаввурни шакллантириш: илиқ, иссиқ, 
ёмғир 
ёғади, 
момақалдироқ 
бўлади. Ҳашаротлар 
кўп. 
Ҳайвонлар 
фаоллашадилар, болалайдилар. Ўсимликлар гуллайди, етилади, ҳосил беради. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling