Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Тайёрлов гуруҳида болаларни теварак-атрофда мўлжалга олишга
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Тайёрлов гуруҳида болаларни теварак-атрофда мўлжалга олишга
ўргатиш Болаларни қоғоз варағи сатҳида предметларнинг қандай жойлашганлигини (чапроқ, ўнгроқ, ўртасида, юқорироқ, пастроқ аниқлашга) ўргатиш. Дафтар сатҳини аниқлаш ва шаклларни штрихлар орқали чизишни машқ қилиш. Болаларга предметларни пол, қаттиқ қоғоз, дафтар варағи устига жойлашни машқ қилдириш. Теварак атрофдаги нарсаларнинг вазиятини аниқлашга доир машқлар. Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларнинг ҳаракат йўналишида уларнииг ўзи ва буюмлар орасидаги, буюмларнинг ўзи орасидаги фазовий муносабатларда, шунингдек, қоғоз варағида (текисликда) мўлжал олиш 134 малакалари ривожлантирилади ва мустаҳкамланади. Болалар билан ишлаш методикаси «чапдан-ўнгдан», «устида-остида» каби қарама-қарши йўналишларни ажратишга асосланиши керак. Болада қоғоз варағида мўлжал олиш малакаларини шакллантириш учун бундай топшириқ бернлади: варақ-нинг юқори чеккасига 4 та варақча ва иастки чеккасига шунча гулча қўйиш. Шундан кейин тарбиячи бола-ларга нима қаерда ётганини гапириб беришни таклиф қилиши мумкин. Бундан кейин топшириқларнинг мурак-каброқ вариантларидан (фигуралар миқдорини ортти- риш, улар ўринларини алмаштириш ва ҳ. к.) фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, «Ким эслаб қолади?», «Нима ўзгарди?», «Нималари билан фарқ қилади?», «Жуфт карточкалар» каби ўйинларни ўтказиш тавсия қилинадя. Бундай топшириқларни ўтказиш методикаси ҳақида фикр юритамиз. Олти ёшли болалар «ўзига» нисбатан тўла ишонч билан мўлжал оладилар. Аммо ҳали уларнинг кўпчилиги буюмларнкнг, бошқа одамларнинг ўнг ва чап томонларини фарқ қилишда қийналадилар. Уларни, масалан, ўзи томонига юзи билан айланган ўртоғининг ўнг қўли унинг чап қўли қаршисида бўлиш ҳоли ажаблантиради. Нега бундай бўлади? Олдинги иш натижасида болада қуйидаги билим ва малакаларнинг пухта стереотипи (андозаси) йиғилиб қолади: ўнгда (ўнгроқда, ўнгга), ўнг қўл турган томонда бўлади. Бу фазо «ўзидан» мўлжал олишда мутлақо тўғри. Аммо энди вазият ўзгарди. «Болага бошқа одамдан ёки бошқа буюмлардан мўлжал олиш таклиф қилинади. Демак, муносабат нуқтаси субъектнинг ўзидан ташқарида белгиланади. Бу ерда олдинги тажриба фазовий вазиятларнинг янги вариантлари билан зиддиятликка киришгандек бўлади. Ҳақиқатда эса, масалан, бола ўзи билан жуфт бўлиб турган Малик ўзидан ўнг томонда турганини яхши билади. Бу энди одат, оддий ҳақиқат. Аммо тескари фазовий муносабат-ларни (чунончи, «Агар Малик мендан чап томонда турган бўлса, у ҳолда мен ундан ўнг томонда турган бўламан») тушуниш тайёрлов гуруҳ болалари учун ҳам ун-чалик осон эмас. Бу ерда «бошқа одамга нисбатан» мўлжал олиш вазияти мавжуд. Буни тўғри таҳлил қилиш учун бола энг олдин 135 ўртоғининг ўнг ва чап қўли (томони)ни аниқлаши керак. Катта гуруҳда болалар бу малақани эгаллаб олишган, энди эса шу малака пухта ва устивор кўникма бўлиши керак. Олти ёшли болалар ўнг ва чап томонни бошқа одамга нисбатан аниқлашни худди ўзига нисбатан «ўнг ва чап томоини аниқлагандек аниқлашини яхши тушуниб олмоқлари керак (чап томон ўнг қўл турган томонда; ўнг томон чап қўл турган томонда). Аниқлашпинг самарали усули ҳаёлан ўртоғининг орқасига туришдан ибо-ратдир. Шундай қилиб; «юзи билан орқасига» бошланғич ҳолатидан, яъни бола ўртоғишшг орқасида турган ҳолатида бошқа одамга нисбатан ўнг ва чап томонни аниқлаш керак; шундан кейин «юзма-юз» ҳолатида, яъни бошқа бола қаршисига туриб, «ўнг-чап»ни фарқлаш керак. Кейинроқ эса ҳар қандай бошланғич ҳолатда, хатто ўртоғи орқаси билан турганда ҳам, «ўнг-чап» томонлар аниқланади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling