Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Элементар математика машғулотида мантиқий тафаккурни ўстириш
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Элементар математика машғулотида мантиқий тафаккурни ўстириш
(тайёрлов гуруҳи учун). Дастур мазмуни: 1. Ўқув йили давомида қуйидаги олинган билимларни мустаҳкамлаш: - масала ечиш малакаси; - нарсаларни 3 белгисига кўра туркумга ажратиш малакаси; - сон қатори билан ишлаш малакаси; - икки хонали сонларни билиш; - масала тўзиш малакаси; - график диктант ёзиш малакаси; - хафта кунларини билиш малакаси. 2. Болаларни диққати, хотираси, мантиқий тафаккури, ижодий тасаввурларини ривожлантириш. Машғулотнинг бориши: 1-машқ. Хазил топшириқлар. А) бир қирғоқда жўжа, иккинчи қирқоқда ўрдакча, ўртада бор оролча. Ким оролчага биринчи бўлиб етиб боради? 136 Б) столда иккита олма, еттита нок бор. Столда хаммаси бўлиб нечта сабзавот бор? В) ховлида хўроз ва товуқ айланиб юрибди. Хўроз оёғи иккита, товуқники тўртта. Хаммаси бўлиб нечта оёқ бор? Г) столда иккита яримтали, тўртта чорактали олмалар бор. Уларни кесгунимизча нечта олма бўлган. 2-машқ. Хонага Билмасвой киради. У жуда хафа, портфелида хат бор. Тарбиячи хатни ўқиди: «Қадрли Билмасвой, сенга биз Болтавой ва Тешавой хат ёзяпмиз. Бизни бошимизга ташвиш тушиб қолди. Ёвўз ялмоғиз бизни қоронғу зиндонга ташлади. Ким сехргарнинг топшириқларини бажара олса, калитини топиши ва бизни қутқариши мумкин. Агар бажара олишмаса, боғчадаги болалардан сўрашсин». Болалар топшириқларни бажарадилар. 1. Ҳафта кунлари номини билиш. А) таблица билан ишлаш * ** *** *** * *** ** *** *** **** *** Б) карточкалар билан масала ечиш. 1 2 3 4 5 6 7 Вазифа: она душанба куни сафарга кетдилар. Сешанба куни телефон қилиб, эртага ва индинга келмасликларини, кейинги икки кун эса автобус бўлмаслигини айтдилар. Она қайси куни келадилар? 2. Доскага сон қаторига рақамлар қўйилган. А) тарбиячи болаларга сонни айтади, болалар улардан олдин ва кейин келадиган сонларни айтишини таклиф қилади. Айтилган сондан каттаси ва кичигини айтиш сўралади. Б) таблица билан ишлаш 5 7 2 1 6 137 5 сонини шакллар ичидаги сонлар билан таққослаш. В) карточка билан ишлаш. <, > белгиларини тўғри жойлаштир. 8 7 Г) сонлар ичидан кичкинасини топ ва қизил қалам билан белгиланг. 3. График диктант. Бармоқ машқи. 4. Сонлар ҳақида айтиб бер. (икки хонали сонлар) 5. Кейин келадиган икки хонали сонни айт. 3 6 4 5 6. Энди болалар шаклларни жойлашувини чамалаб, таҳлил қиламиз ва қайси белгилари ўзгарганини айтамиз. А) шаклларни шундай жойлаштиргинки - битта белгиси; - иккита белгиси; 4 9 8 3 138 - учта белгиси ўзгарсин. 7. Шаклларни шундай жойлаштиргинки, хар қайси қатор ва устунда иккита бир хил шакл бўлмасин. 8. Калит яширинган жой масалаларда белгиланган 10–7=3 С 5+0=5 Т 6 –3=4 О 6–0=6 Л 9.Чизилган режада қизил рангли нуқта билан калит яширинган стол белгиланган. Болалар калитни топдилар. Машғулотни якуни. Билмасвой болаларга миннатдорчилик билдириб, шу карточкаларга унга бериб юборишларини сўрайди. Уйда бажариб кўрмоқчилигини айтади. Ҳамма карточкаларни Билмасвойни портфелига солишади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling