Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Назорат саволлари 
1. Болаларнинг нутқини шакллантиришда тарбиячининг ўрни ҳақида 
сўзлаб беринг.
2 Болаларнинг нутқ маданиятини шакллантириш жараёнида интерфаол 
усуллардан фойдаланиш ва уларнинг вазифалари ҳақида маълумот беринг.
3. Машғулот тушунчаси ва унинг турлари? 
4. Машғулот шакллари ва воситалари? 
5. Машғулот ишланмаси ва унинг таркибий қисмлари?


123 
6. Нутқ ўстириш услубиётининг еттита вазифаси ҳақида маълумот беринг. 
7. Ҳар бир вазифани бирма-бир таҳлил қилиб беринг. 
8. Саводга ўргатиш қайси гуруҳларда олиб борилиши ҳақида маълумот 
беринг, қандай ишлар бажарилишини изоҳланг. 
4-амалий машғулот: Элементар математик тасаввурларни 
шакллантириш машғулотларини ўтказиш технологияси (2 соат). 
Ишнинг мақсади: «Мактабгача таълимда элементар математик 
тасаввурларни шакллантириш методикаси” фанининг мақсади тингловчиларга 
мактабгача таълим муассасаларида математика машғулотларини ташкил этиш, 
унда тарбияланувчиларга миқдор, сон-саноқ, катталик, геометрик шакл
теварак-атрофда мўлжал олиш ва вақтни чамалаш каби тушунчаларни 
ўргатишга оид ишларни режалаштириш ва ўтказиш 
усуллари ҳақида тушунча бериш, болаларнинг ақлий 
фаоллигини ривожлантиришда турли мантиқий ўйинлардан 
фойдаланиш, мустақиллик, ақлий малака ва кўникмаларни 
эгаллаб олишлари ва мактабда муваффақиятли ўқишлари 
учун замин яратиш. 
«Сон-саноқ» 
бўлими 
«Элементар 
математик 
тасаввурларни шакллантириш» бўлимининг асосий 
ўзагидир Мактабгача ёшдаги болаларнинг мазкур бўлим дастурий 
масалаларини ўзлаштиришлари мактабнинг бошланғич синфларида уларнинг 
математиқани онгли ўзлаштиришларининг гаровидир. 
Сон-саноқ. Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитиш ўзига хос хусусиятга 
эга. Мактабгача ёшида ечилиши керак бўлган вазифалар ҳал қилинмаса, 
мактабда ўқитиш муваффақиятли бўлмайди. Бу вазифалардан бири аниқ 
билимлар ва тафаккур усулларидан абстракт билим ва усулларга ўтишдан 
иборат. Бу хил ўтиш савияси, айниқса, математика ўқитиш учун зарурдир. 
Бундай савиянинг бўлмаслиги ёки етарли бўлмаслиги икки томонлама 
қийинчиликка олиб келади. Бир томондан, мактабгача ёшидаги болалар 
кўпинча мактабга мавҳум математик усулларни эгаллаган ҳолда келадилар, 


124 
буларни бартараф қилиш жуда қийин бўлади. Иккинчи томондан, болалар 
мактабда абстракт билимларки эгаллар эканлар, кўпинча уларни формал, асл 
мазмунини тушуниб етмаган ҳолда ўзлаштирадилар. Шунинг учун ҳам аниқ 
шарт-шароитларда математик билимларни қўлланиш имконияти жуда 
чекланган бўлади. Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болаларни 
ўқитишнинг муҳим вазифаси математик абстрактлашлар билан аниқ борлиқ 
орасидаги боғллиқликни таъминлайдиган билим ва ҳаракатларнинг оралиқ 
савиясини шакллантиришдан иборат бўлиши керак. 
Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, мактабгача ёшдаги болаларга 
математика ўқитишда ўтиш савияси мазмуни қуйидагилардан иборат: 
Биринчидан, шундай фаолият ва масалаларни ўзлаштириш керакки, уларда 
математик операцияларни қўллашнинг зарурлиги болаларга яққол кўриниб 
туради. Бу, бир томондан, боланинг амалий фаолияти билан бевосита боғлиқ 
(тенглаштириш, таққослашга оид) масалалар, иккинчи томондан, уларга 
шундай шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни математик 
воситалардан фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб қўйилган икки 
тўпламни амалда тенглаштириш) амалга ошириш мумкин бўлмайди. 
Иккинчидан, муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, 
бу муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик 
объектларга ўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга 
киритиш ва шу асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик 
муносабатларини, қисм-бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини 
беради. 


125 
Текшириш натижалари шуни кўрсатадики, математик операциялар 
мактабгача ёшда ўзлаштирилган шундай масалалар ва муносабатлар асосида 
киритилса ва қайта ишланса, математиқани эгаллаш самаралироқ. бўлади. Ё 
ҳаддан ташқари аниқлик ёки математик билимларнинг формаллиги туфайли 
пайдо бўладиган қийинчиликлар мазкур ҳолда пайдо бўлмайди. 
Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитишда математик билимлар таркибини 
текшириш тенглик-тенгсизлик, қисм-бутун муносабатлари, билвосита 
тенглаштириш саноқ ва арифметик амалларни тўлиқ ва онгли ўзлаштириш учун 
асос бўладиган содда масалалар ва муносабатларнинг ўзидан иборат эқанини 
кўрсатди. Бу муносабат ва масалаларни (уларнинг энг содда шакл-ларини) 
болалар 3 ёшдан бошлаб тушуна бошлайдилар. Улар бундай машғулотларга 
катта қизиқиш билан ёндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари 
(тенглик, қисм-бутун ва ҳ. к. муносабатлари)ни ўйинларга кўчирадилар, 
турмушда амалий ишлар қилишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва 
тайёрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар. 
«Илк қадам» ўқув дастури беш бўлимдан иборат: «Миқдор ва саноқ», 
«Катталик», «Геометрик шакллар», «Фазода мўлжал олиш», «Вақтга нисбатан 
мўлжал олиш». 
Энди ҳар хил гуруҳларда «Сон-саноқ» бўлими устида ишлаш услубияти 
ҳақида фикр юритамиз. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling