Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Тарбиячи: Қарғалар фойдали қушми?  Тарбияланувчилар


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Тарбиячи: Қарғалар фойдали қушми? 
Тарбияланувчилар: Ҳа қарғалар фойдали қуш.
Тарбиячи: Қарғалар қандай қағиллашади? Қарғаларни кўзатганмисиз, 
улар тумшуғида инларига нималарни ташийдилар? 
Бугун мен сизга ақлли қарға ҳақидаги асарни ўқиб бераман. Диққат билан 
эшитсангиз, нима учун уни ақлли қарға деб номланганини билиб оласиз. 
Тарбиячи асарни ифодали қилиб ўқиб беради ва асар асосида саволлар беради?
- Асар нима ҳақида экан? (қарға). 
- Қapғa сувсираб учиб юрганда нимага кўзи тушди? (кўзачадаги сувга). 
- Сувни ича олдими?
- Нима қилди?
Савол-жавоблардан сўнг тарбиячи асарни яна бир бор айтиб беради ва 
болаларга асарни такрорлашларини сўрайди. Болаларнинг ҳикояларини 


122 
баҳолашда асар мазмунини гапиришига шошилмай бир текисда равон баён эта 
билишларига эътибор беради. 
Тетиклаштирувчи машқ:“Қарғалар” ўйини
Тарбиячи болаларни уч гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳ арчалар. Иккинчи 
гуруҳ қарғалар, учинчи гуруҳ итлар бўлишади. Биринчи гуруҳ арчалар 
арчаларни тасвирлаб қўлларини пастга туширган ҳолда доира бўлиб турадилар 
ва “Яшил арча тагида қарғалар қағиллашмоқда” дейдилар. Иккинчи гуруҳ 
қарғалар доира ичига сакраб-сакраб киришади ва “Қар-қар-қар...” деб 
қағиллашади. Тарбиячи: мана итлар югуришди ва қарғалар учиб кетишди”-деб 
айтиши билан учинчи гуруҳ итлар доирага “RRRR”деб ириллаб югуриб
келишади ва қарғаларнинг кетидан қувишади. Ушланган қарғалар итлар 
бўлишади. Ўйин то иккита - учта чаққон қарға қолгунча давом этади. 
Болаларни савод ўрганишга тайёрлаш бўйича амалий машқ. 
Тарбиячи болаларга қуйидаги тез айтиш айттиради. 
Саъва саҳар сайрайди, 
Салқин боғда яйрайди. 
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1.Эртак нима ҳақида экан? (қарға). 
2.Қapғa сувсираб учиб юрганда нимага кўзи тушди? (кўзачадаги сувга). 
3.Сувни ича олдими?
4.Нима қилди?
5. Қарғалар қандай қағиллашади? 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling