109
1-гуруҳ. Жонсиз табиат. Болаларда жонсиз
табиат ҳодисалари ҳақидаги
тасаввурларини
шакллантириш.
Ҳаво, магнитнинг хусусиятлари билан
таништириш. Болалар учун тушунарли воситалар
ёрдамида ҳаво ҳамма жойда: сувда, ғиштда, ерда
ва шу кабиларда
мавжудлигини тажрибалар
орқали кўрсатиш. Ҳавонинг қайишқоқ бўлиши, маълум ҳажмни эгаллаши
(совун кўпикларини пуфлаш, шарларни пуфлаш) мумкинлигини кўрсатиш.
Ҳаво ҳаракатланади (шамол) ва у ҳаракат қилиб,
предметларни жойдан-жойга
кўчириши ва шунингдек, ҳаракатга қаршилик кўрсатиши мумкин (парашют).
Болаларни магнитнинг хусусиятлари билан таништириш. Магнит ўзига
металл буюмларни тортиши, магнитнинг хусусиятлари тўсиқлар орқали ҳам
намоён бўлиши(магнитга
предметлар сув, қоғоз,
пластмасса, ёғоч, картон орқали ҳам тортилиши).
Магнит ўзига тортиши
ва ўзидан итариши
билан таништириш.
Do'stlaringiz bilan baham: