Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мактабгача таълим тизимида педагогик ўйинларнинг шакллари ва


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

3.Мактабгача таълим тизимида педагогик ўйинларнинг шакллари ва 
амалга ошириш методлари. 
Педагогик ижрочилик ўйинларини бола уч ёшдан бошлаб ўзлаштира 
бошлайди. Шу ёшга келиб бола одамлар ўртасидаги муносабатлар билан 
таниша бошлайди, ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларини ажрата 


96 
бошлайди, ўзида ички кечинмаларни сеза бошлайди. Уларга муносабат 
билдиради.
Методика – бу тарбиячи меҳнатининг профессионал технологияси бўлиб, 
тарбиячи уни эгаллаган бўлиши ва болаларга раҳбарлик қилиш усулларини 
тўхтовсиз такомиллаштириб бориши керак.
Мактабгача ёшда болалар ўйин фаолиятини ўзлаштира бориб ижтимоий 
қадрли ва ижтимоий баҳоланувчи фаолиятга тайёрлана бошлайдилар. 
Мактабгача таълим тизимида қўлланиладиган педагогик ўйинларнинг қуйидаги 
турлари мавжуд: 
1. Болалар кайфиятини кўтарувчи. 
2. Ҳамкорликка чорловчи. 
3. Болаларни ўзлигини намоён этишга чорловчи. 
4. Болаларда ўзига ишонч ҳиссини шакллантирувчи, жисмоний ва 
интеллектуал муаммоларни йўқотишга қаратилган. 
5. Мактабгача болалар хатти-ҳаракатидаги чекланишларни тавсифловчи 
(диагносика). 
6. Болалар шахси сруктурасига ижобий коррекциялар берувчи. 
7. Миллатлараро бағрикенгликни шакллантирувчи. 
8. Болаларда ижтимоий, жамоавий муносабатларни шакллантирувчи 
ўйинлар. 
Педагогик ўйинларни қуйидагича таснифлаш мумкин. 
Фаолият турларига қараб: ижтимоий интеллектуал, меҳнат, ижтимоий ва 
психологик ўйинлар. 
Педагогикжараёнларнингхарактерига 
қараб
таълим-тарбиявий, 
ривожлантирувчи, маҳсулотли, ижодий, психотехник ўйинлар. 
Ўйинлар методларига қараб: предметли, сюжетли, бадиий ролли
ҳодисаларни тасаввур этувчи ва драммалаштирувчи ўйинлар. 
Предметлар асосидаги ўйинлар: математик, экологик, мусиқали, 
техникавий, 
жисмоний 
тарбияловчи, 
иқтисодий 
тежамкорлик 
ва 
ишбилармонлик, тадбиркорликни ривожлантирувчи ўйинлар. 


97 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling