Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Идрокни ўстиришга қаратилган ўйинлар
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Идрокни ўстиришга қаратилган ўйинлар болада нарсаларнинг ранги,
шакли, катталигига кўра таҳлил қилиш малакасини шакллантиради. Мактабгача ёш охирига келиб, болалар ранг қаторидаги 7 хил рангни бемалол фарқлай оладилар. Улар асосий геометрик шакллар (доира, овал, тўртбурчак, тўғри тўртбурчак, учбурчак)ни билишлари лозим. Намунага кўра ёки номи айтилган маълум бир шаклдаги нарсаларни ажрата олишлари керак. Болалар нарсаларнинг катталигини фарқлашда уларнинг ўлчами бўйича териб чиқишни биладилар, 8 - 10 та таёқча, доирача ёки бошқа бир хил турдаги катталиги ҳар хил предметларни катталашиб ва кичиклашиб борувчи тартибда қўйиб чиқадилар. Нарсалар катталигини 3 хил ўлчамда номини айта оладилар (узунлик, кенглик, баландлик). Аммо ақлий муаммоли болаларга нисбатан олиб 91 қаралганда бу ўта мушкил операциялардир. Шу сабабли бу борада мунтазам иш олиб бориш лозим. Навбатдаги ўйинлар гуруҳи диққатни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, улар воқеликнинг маълум жиҳатларига қарата диққатни тўплашга ўргатади (диққатни тўпламасдан ҳеч бир ишни бажариш мумкин эмас). Бу ўйинлар туркуми орқали болалар диққатининг турғунлиги, кўчувчанлиги, бўлинувчанлиги каби хусусиятлари шакллантирилади. Диққатнинг турғунлиги бирор нарса устида ўзоқ вақт диққатни тўплаб тура олиш, демакдир. Маълумки, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар диққати муқим бўлмай, болаларда иш жараёнида муқимлилик бўлмайди. Яъни болалар бир фаолиятда ўзоқ шуғуллана олмайдилар. Диққатни кўчириш - уни бир фаолиятдан иккинчисига ўтказа олишдир. Диққатнинг бўлинувчанлиги бир вақтнинг ўзида кишининг икки ёки ундан кўпроқ нарса билан шуғуллана олишида намоён бўлади. Болаларнинг ихтиёри педагог диққатидан аста - секин ихтиёрий диққатга ўтилади. Ихтиёрий педагог диққати жараёни айни пайтда бола учун қизиқарли нарсага диққатни қаратишда юзага келади. Ихтиёрий диққат боланинг ўзи учун қизиқ бўлмаган фаолият билан шуғуллана олишини назарда тутади. Ўйинларнинг яна бир тури хотирани ўстиришга қаратилганўйинлардир. Бундай ўйинлар ўқувчиларни ўз олдига мақсад қўя олишга ўргатади: бирор нарсани эслаб қолиш, ана шу мақсадни амалга ошириш воситаларини излаб топиш шулар жумласидандир. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling