Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Мой бўёқларнинг- тайёр аралаштирилганини олиш лозим. Қуюқ 
пастасимонидан фойдаланиш мумкин. 
Қуюқ бўёқларнинг - энг яхшилари тоза, очиқ ранглари бадиий бўёқлар 
дейилиб, герметик ёпиқ идишларда бўлади. Бўёқ танлашда фақат уларнинг 
рангигагина эмас, балки хусусиятларига ҳам эътибор бериш керак. 
Қоғозни бўяшда сабзавот меваларни яъни қизил сабзи, сариқ сабзи, 
лавлаги, ўсма, турп, помидор, мандарин сувларини сиқиш орқали бўёқ 
тайёрлашимиз мумкин. Уларни қирғичдан ёки майдалаб тўғраш орқали сиқиб 
олинади. Ҳосил бўлган рангларни алоҳида оғзи беркитиладиган идишларда 
сақлаш мумкин. 
Мактабгача ёшдаги болаларни қуриш-ясаш фаолиятига ўргатиш. 
Қуриш-ясаш фаолиятига ўргатиш жараёнида ақлий, ахлоқий, эстетик ва 
меҳнат тарбияси янада шаклланиб боради, теварак-атрофдаги ҳодисаларни 
таҳлил қилиш кўникмаси, мустақил фикрлаш, бадиий дид, шахснинг иродавий 


144 
сифатларидан 
(мақсадга 
интилиш, 
қатъийлик ва ҳакозо…) таркиб топа 
бошлайди, буларни барчаси болаларни 
мактабда ўқишга тайёрлайди.
Болалар кўпинча катталарнинг 
қурилишдаги фаолиятларига тақлид 
қилиб, турли касб эгаларини ролини 
бажарадилар. Болаларнинг қурилиш
ўйинларида қурилишларни транспорт ҳаракати, катталарнинг меҳнати ҳақидаги 
таассуротларини 
акс 
эттирадилар. 
Бундай 
ўйинлар 
болаларда 
ташаббускорликни уйғотишга, уларни фикр юритиш ва ҳаракат фаолиятларини 
фаоллаштиришга кенг имкон яратади.
Мактабгача 
ёшидаги 
болалар 
теварак атрофдаги маълум нарсаларни
яъни қуён учун уй, машиналар ва 
йўловчилар учун кўприк ясайдилар. 
Ўйинчоқларни қуриш-ясашда ишлатиш 
катта аҳамиятга эга, ўйин фаолиятини 
ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Қурилиш материалларни маълум бир 
шкафларда, тартиб билан сақланади. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling