Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Мультимедиа технологиясининг педагогик-психологик жиҳатлари
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Мультимедиа технологиясининг педагогик-психологик жиҳатлари
ва тамойиллари Мактабгача тарбия педагогикаси педагогика фанининг муҳим соҳаси бўлиб, тарбиянинг ёш билан боғлиқ бўлган жиҳатларини очиб беради.Шу билан бирга, мактабгача тарбия педагогикаси махсус ва ёш педагогикалари билан умумий илмий-назарий асосларга эга. Мактабгача тарбия педагогикаси маълум бир даражада МТМ ларнинг таълим-тарбия жараёнларини амалга оширишга қаратилган бўлиб, кўп олимлар, педагоглар, изланувчиларнинг ишлари натижасида шаклланди. Мактабгача тарбия педагогикасининг илмий-назарий асослари ва тарбиявий (жисмоний, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, эстетик) жиҳатлари бўйича кўпгина олимлар, амалиётчилар, педагоглар ўз фикрларини баён этганлар. Мактабгача таълим дидактикаси – умумий дидактиканинг бир соҳаси бўлиб, мактабгача ёшдаги болалар таълими ва ўқитиш назарияси ҳисобланади, унинг мақсадини белгилайди, мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш ва уларни мактабга тайёрлашни таъминловчи таълимнинг мазмуни, услублари ва ташкилий шаклларини ишлаб чиқади. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш ҳам, билиш назариясига асосланади, жумладан, унинг «жонли мушоҳададан абстракт фикрлашга ва ундан амалиётга» деган қонунини МТМ ларнинг компьютерли таълим жараёнига ҳам қўллаш мумкин. Жонли мушоҳада МТМ тарбияланувчиларига кўрсатиладиган дидактик материаллар, ҳарфлар, расмлар, чизмалар каби воситаларни киритиш мумкин. Буларни таълим-тарбия 217 жараëнида фойдаланиш ёш болаларга турлича психологик таъсир кўрсатади. Масалан, юқорида таъкидланганидек, қоғозда ёзилган ёки картондан кесиб тайёрланган “А” ҳарфини тарбияланувчиларга кўрсатилса (статик ҳолат), уларга маълум бир психологик таъсир кўрсатади. Агар, монитор экранда анимациядан фойдаланилган, мультимедиа технологияси асосида “А” ҳарфини кўрсатилса (динамик ҳолат), тарбияланувчиларга бошқача психологик таъсир этилади. Шунингдек, болаларга қоғозда чизилган арча расмини кўрсатилса (статик ҳолат), у ҳолда уларга оддий психологик таъсир этилади, монитор экранида анимация билан берилган (жилоланиб турган) мультимедиали расмни кўрсатилса, болаларга умуман бошқача психологик таъсир (самара) этади. Тарбияланувчи монитор экранида кўрган (кузатган) объектлари тўғрисида маълум бир фикр юрита бошлайди. Ёш болаларнинг элементар математик тушунчалар бўйича фикрлашларини шакллантириш масалалари кўпгина услубий адабиётларда, қўлланмаларда таҳлил этилган. Масалан, М.Жумаев ва Л.С.Выгодскийлар фикрлашнинг ривожланиш муаммосини ўрганиб, дастлаб математик тушунчаларни шакллантиришни илгари суради. Бунда, улар болаларда математик тушунчаларни шакллантириш учун энг қулай шароитларни топиш лозимлигини таъкидлайдлар. Л.С.Выгодскийнинг фикри бўйича, боланинг тасаввурининг ривожланиши билимларни ўзлаштириш жараёнисиз ўтмайди, фақат ўқув ахборотлар тўплами (билиш, билим) болаларнинг фикрлашини ҳаракатлантиради, уларнинг фикрини ривожлантиради . МТМ ларда эса, юқоридаги фикрдан ўлароқ, билиш асосларидан бири бўлган “жонли кузатиш” ёш болаларнинг фикрлашларини ривожлантиришга олиб келади. Масалан, мультимедиали слайдларда предметлар турли рангларда берилади – бири оқ, бири қизил, бири яшил. Ёш болалар монитор экранида уларни кўришлари биланоқ – ранглар тўғрисида фикр юрита бошлайдилар. З.И.Калмаковнинг фикрича, “болада математик тушунчаларни шакллантиришнинг энг ишончли кўрсатгичи – унинг таълимийлиги, таълимийликнинг асоси, унинг асосий ташкил этувчиси – таълимийликнинг 218 бошқа параметрларини юқори даражада аниқлаб берадиган фикрий фаолиятнинг умумлаштирилишидир”. Л.С.Выгодский ва З.И.Калмаковнинг фикрлари анъанавий усулда таълим беришдаги умумий ўқув жараёнига тегишлидир. Абстракт фикрлашни энг қулай усулини топиш мультимедиа технологиясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. “Жонли кузатиш”, “абстракт фикрлаш”дан кейинги босқич “амалиётга татбиқ этиш” дан иборат. Компьютерли таълимни амалиётга татбиқ этиш, МТМ тарбияланувчилари томонидан ўрганиладиган материалларни компьютерда бажартирилиши ва уларни техникага амалиётга татбиқлари асосида амалга оширилади. Қуйида, мультимедиа технологияси (компьютерли таълим) таълим- тарбия жараëнига татбиқ этишнинг педагогик–психологик жиҳатлари ва тамойилларини қараб ўтамиз. Мультимедиа технологиясини МТМларнинг таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилаётганлигига унча катта вақт ўтмаганлиги сабабли, хозирги кунда унинг педагогик-психологик жиҳатлари, тамойиллари ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling