Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Ўқиш дарсларини ташкил этишда мультимедиа иловали
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
1.2. Ўқиш дарсларини ташкил этишда мультимедиа иловали
методик қўлланмалардан фойдаланиш. Мультимедиаларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш. Комил инсонни вояга етказишда бошланғич таълим шубҳасиз мустаҳкам пойдевор ролини ўтайди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” -деган сўзларига асосан мустақиллик йилларида таълимни тубдан ислоҳ қилиш борасида бениҳоя кўламли ишлар амалга оширилди. 2014-йил 19-февраль куни тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг ПҚ-2133 сонли “Соғлом бола йили давлат дастури тўғрисида”ги қарорида бошланғич синфларда ўқитиш сифатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича кўпгина вазифалар белгилаб берилган. Бошланғич таълим бўйича Янги таҳрирдаги Давлат таълим стандарти ҳам мустақиллик давридаги тажрибалар натижаси сифатида майдонга келди. У бошланғич таълим дарсликлари ва методик қўлланмаларининг янги авлодини яратишда дастуруламал вазифасини ўтамоқда. Бошланғич таълим стандартида ўқувчиларнинг ўқиш малакаларининг сифатларни ва ижодий фикрлай олишлари, ўз-ўзини назорат қила билишлари, нутқ маданиятини ўзлаштиришлари, ҳуснихат билан саводли ёзиш кўникмаларини эгаллашлари алоҳида қайд этилган. Бошланғич синфда “Ўқиш” фани ўқувчиларнинг тафаккур қилиш фаолиятларини кенгайтириш, эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрларини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиш, жамият аъзолари билан эркин мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакаларга хизмат қилади. Мазкур қарорнинг ижроси сифатида 1-3-синф ўқиш фани бўйича мультимедиа электрон иловалар, методик қўлланма яратилди. Бу 79 қўлланмада илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиб ўқитиладиган дарс ишланмалари, мультимедиа электрон иловалар, дарс жараёнида қўлланиладиган метод ва усуллар, дидактик ўйин технологиялар, мантиқий машқлар ва дарсликдаги муаллифлар ҳақида маълумотлар ўрин олган. Улар ўқувчиларни ўйлашга, изланишга, хулосалар чиқаришга ундайди. Методик қўлланмаларда ўқувчиларни тўғри, тез, ифодали тушуниб ўқиш, ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, луғатини янги сўзлар билан бойитиш, сўзлардан нутқида тўғри ва ўринли фойдаланишга ўргатиш мақсад қилиб олинган. Ҳар бир ўқитувчи 1-3-синф ўқиш фанидан яратилган иловали методик қўлланмалардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиши зарур. Айниқса, ўқиш дарсларида турли жанрдаги асарларнинг матни устида ишлашга ва уларнинг хусусиятлари ҳақидаги мавжуд билимларини янада бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун мазкур методик қўлланмалар мазмуни, унда берилган дидактик материаллар, савол-топшириқларга илмий ва танқидий ёндашув асосида амалиётга татбиқ этиш талаб этилади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling