Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
1.3. Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда 
ўқиш дарсларининг роли. Ўқувчиларда ўқиш малакаларини 
шакллантиришдаги қийинчиликлар. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 январь куни “Китоб 
маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, 
китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда 
тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишни 
имзоладилар. Фармойишда болалар адабиётининг сифатини яхшилашга 
алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, таълим муассасаларида синфдан 
ташқари ўқиш учун тавсия этилган ўзбек ва чет эл адибларининг мумтоз ва 
замонавий асарларини танлаб, хрестоматия адабиётлари рўйхатларини 
қайта кўриб чиқиш ва ўқув жараёнига мутолаа этилган асарлар асосида 
иншо ёзиш тизимини жорий этиш масаласига алоҳида урғу берилган. 


80 
Болалар адабиёти ўқувчиларни ёшларни имон-эътиқодли кишилар 
сифатида ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда мамлакатимизнинг 
қудратли қуролидир. Бугунги даврда бу фанга интилиш, қизиқиш, 
ўрганиш, ўзлаштириш янада ошди. Шундай экан, кичкинтойларга атаб 
ёзиладиган ҳар қандай бадиий асар уларнинг ёш хусусиятларига, 
савияларига мос бўлиши, улар қалбида чуқур ўй-фикрлар уйғотиши, ёрқин 
образлар ва юксак ғояларга бой бўлиши, уларни улкан ва порлоқ ишларга 
илҳомлантириши зарур. Энг муҳими, мавзулар тушунарли, содда ва 
қизиқарли тилда ёритилиши лозим. 
Фақат чинакам бадиий асарларгина болаларга кучли таъсир кўрсатиб, 
ана шу талабларга жавоб бера олади. Шу сабабли бундай китоблар 
педагогик ва психологик нуқтаи назардан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. 
Болалар адабиёти бу вазифани бажаришда аввало, бадиий тилга 
суянади. Адабий асарнинг тили унинг ғоявий мазмунини аниқ ва ифодали 
очиб бериш воситасидир. Яхши, аниқ, равон, образли, бой тил билан 
ёзилган асар ёзувчининг мақсад ва фикрларини китобхонларга тез ва осон 
етказади. 
Буюк мутафаккир Алишер Навоий «Маҳбуб-ул қулуб» асарида тилни 
«кўнгил хазинасининг қулфи
1
», деб таърифлайди, кишиларни қисқа ва 
1
Alisher Navoiy. «Mahbub-ul qulub» asari. www.ziyouz.com kutubxonasi 


81 
мазмунли, чуқур мантиқ билан сўзлашга чақиради. Бу талаб, шубҳасиз, 
болалар ёзувчиларига ҳам тааллуқлидир. 
Болалар ёзувчиси содда, равон, қизиқарли ва мазмундор қилиб ёза 
билиши керак. Бунинг учун эса у халқ тилини пухта билиши лозим. 
Равон тил билан ёзилган бадиий асарлар ёш китобхоннинг нутқига 
ҳам катта таъсир кўрсатади, сўз бойлигини оширади. 
Болалар ёзувчиларининг энг яхши китоблари ёш авлодни табиатни 
севишга, ҳалол яшашга, илм-фан чўққиларини эгаллашга, халқ учун 
фойдали янги кашфиётлар қилишга ўргатади. Китоб халқимизнинг 
ўтмиши, илғор маданиятимиз, фан ва техникамиз ютуқлари билан 
таништиради, фахр туйғуларини ўстиради. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling