Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


байрами”, “Ифодали ўқиш танлови”


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

байрами”, “Ифодали ўқиш танлови” ўтказилади. 
Асосий босқич якунида кичик ёшдаги ўқувчилар фаол китобхон учун 
зарур бўлган яхши ўқиш кўникма ва малакаларини эгаллашлари, энг 
муҳими, уларнинг китоб ҳамда мустақил ўқишни яхши кўришларига 
эришиш жуда муҳимдир. 
2.Синфдан ташқари ўқиш учун китоб танлаш тамойиллари 
Методиканинг вазифаларидан бири синфдан ташқари ўқиш учун 
китоблар танлаш, ўқиладиган адабиётлар рўйхатини тавсия қилиш, йиллик 
ўқув режаси ва дарс тузилиши намуналарини ишлаб чиқишдир.
Синфдан ташқари ўқиш учун китоб танлашда қуйидаги тамойилларга 
амал қилинади: 
1. Китобни тарғиб қилиш.Синфдан ташқари ўқишга тавсия 
қилинадиган асарлар рўйхати синфга ёки мактабнинг махсус жойига осиб 
қўйилади, улар вақти-вақти билан янгилаб турилади, тўлдирилади, 
кўргазмалар ташкил қилинади. Ўқитувчи махсус суҳбатлар уюштиради. 
2. Якка тартибдаги ёрдам ва кундалик текширув. Ўқувчиларнинг 
ўқиган китоблари юзасидан суҳбат уюштирилади, ўқилган китоблар 
ҳисобга олинади. Шахсий фикрлар аниқланади, уй кутубхоналари билан 
танишилади, ота-оналар билан суҳбат ўтказилади. 
3. Синфдан ташқари ўқиш юзасидан оммавий ишлар. Адабий 
эртаклар, 
викториналар, 
ёзувчилар 
билан 
учрашувлар, 
адабий 
экскурсиялар уюштирилади, улар учун махсус тайёргарлик кўрилади. 
4. Кутубхонага ёзилиш. 1-синф ўқувчилари ўқитувчининг тавсияси 
билан кутубхонага аъзо бўлади. Бу жараёнда ўқитувчи ва кутубхоначи 
ҳамкорликда иш олиб бориши мақсадга мувофиқ бўлади. 
5. Ўқувчиларнинг ўқиганларини ҳисобга олиш. Бунда уларнинг 
китобхонлик кундалигидан фойдаланилади. 1-синф ўқувчилари 2-ярим 
йилликдан бошлаб китобхонлик кундалигига ёзувчининг исми, фамилияси 
ва китоб номини, 2-синфда эса унга нашр этилган жойи ва йилини қўшиб 
ёзадилар. 3-4-синфларда ўқиган китобининг қисқача мазмунини ёзиб, унга 
тақриз ва ўз мулоҳазаларини ҳам қўшишлари мумкин. 


87 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling