Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Декоратив аппликация
- Сюжетли аппликация
Предметли аппликация - ўқувчилар қоғоздан қирқиш ва фонга
алоҳида предмет тасвирларини ёпиштириш маҳоратини ўзлаштирадилар. Фаолият хусусиятига кўра атрофдаги предметларни анча умумлашган шартли тасвирий предметлар, ҳалқ амалий санъати намуналарида ифодалаш мумкин бўлади. Бошланғич босқичда ўқитувчи-педагог тайёрлаган қисмлардан предметни елимлайди: - турли рангдаги иккита копток, яримта бўлаклар, қўзиқорин-қалпокча ва оёқча; аравача - тўртбурчак асос ва думалоқ ғилдираклар. Ўқувчилар шакли, тузилиши, ранглар бирикмалари, ҳажми, фарқланган предметларни тасвирлашлари мумкин. Предметли аппликация учун катта ҳажмдаги материалларни танлаш керак бўлади. Декоратив аппликация - турли безаклар ҳосил қилиш билан боғлиқ бўлган фаолият тури. Декоратив аппликацияда ўқувчилар қирқиш маҳоратини ритм, симметрия бўйича турли ранг бирикмаларини турли безак элементларини бирлаштириш, қирқиш маҳоратини ўзлаштирадилар. Бу дарсларда ўқувчилар предметларни декоратив стиллаштириш, уларни тузилишига аҳамият бериш, намуналарни янги сифатлар билан бойитишни ўрганадилар. Бу дарсларда ўқувчилар яна қўйидагиларни ўрганади: предметларни ўзгартириш, уларнинг тузилишини умумлаштириш, намуналарни янги сифатлар билан таққослаш. Сюжетли аппликация — ўз олдига қийин масалаларни қўяди ва баъзи бир қоидаларни бажарилишини талаб қилади: ранг, шакл бўйича бир-бирларига тўғри келадиган табиий материалларни йиғиш керак. Масалан, барглар ва чиғаноқлар ва майда тошлар, сомон, тахта қипиқлари, қуриган шохчалар, данаклар ва ҳаказолар. Асосий эътиборни фон ва материаллар ранги мослигига қаратиш лозим. Сюжетдаги тасвирларга асосий қаҳрамонларни ёрқин ранг билан композицион ечим қилиб олиш, яъни алоҳида эътибор қаратиш керак. Сюжетли аппликация сюжет ёки мавзу билан боғлиқ предметларни ёпиштириш ва қирқиш маҳоратини мўлжаллайди. Бунда асосан ўқувчи олдига қўйидаги масалалар қўйилади: 196 предметларни қирқиш, бир-бири билан таққослаганда уларни ҳажм бўйича фарқлаш; асосий предмет, асосий қаҳрамонлар юзини кўрсатиш, вазият ва ҳаракат жойи билан уларни боғлаш; асосий ҳажм, ранг билан бўрттириш; персонажларнинг феъл-атвори, ўзига хослиги ва уларнинг имо- ишора, ҳолати, кийими, рангини кўрсатиш; предметларни ясси жойда жойлаштириш: бир чизиқда, қаторда горизонтал ва вертикал бўйича предметларни бўйини кўрсатган ҳолда; Ҳар бир синфда бу масалалар турлича амалга оширилади. Уларнинг мураккаблашиши билим, маҳорат ва малака даражасига боғлик, атроф-оламнинг ҳар хиллиги турли сюжетларни аппликацияда акс этиши учун бой материал такдим этади. Аппликация сюжетлари ўқувчи ёшига қараб турлича талқин қилиниши мумкин. «Куз» мавзусини ўқувчилар ўзига хос тарзда тасвирлайдилар. 1-2-синф ўқувчилари «Кузги гуллар», «Мева ва сабзавотлар», «Мева сабзавотлардан натюрморт»ни қирқиб ёпиштиришади, 3-4- синфларда бу мавзу анча аниқ ечимга эга бўлиши мумкин. Масалан, «Кузги натюрморт», «Қушлар» шулар жумласидандир. Ўқитувчининг мақсади - бу фаолликни қўллаш, сўнишига йўл қўймаслик, унга ижодий характер беришдир. Ўқувчининг фаоллиги ва мустақиллиги ривожланиши учун керакли тасвирлар бериб бориш лозим. Тасвирий фаолиятда турли материаллар ва тасвирлашнинг техник усулларини турлича кўринишда бажара олиш йўлларини ўқувчиларга ўргатиш лозим. Шундагина ўқувчилар аппликациянинг турли усулларини қўллаган ҳолда образларни тасвирлашда улар ўз кучига ишонган ҳолда шуғулланадилар. Аппликацияни бажариш жараёни икки босқичдан иборат: 1. Шаклларни қирқиш; 2. Шаклларни фонга ёпиштириш. Аппликация бадиий безаш воситаси сифатида ўзига хос декоратив жозиба яратади. Аппликацияни ўқитишда қўйидаги масалалар ечилади: Геометрик шакллар ва ўсимликлар қисмларидан бадиий безак тузиш; Картон ёки матога аниқ бир ритмда жойлаштириш; Сюжетни тасвирлаш; Предмет тасвирини алоҳида бўлаклардан яратиш; 197 Аппликация учун деталларни ҳар хил материаллардан, турли техника орқали тасвирлашни ўзлаштириш; Қирқишнинг турли услублари, йиртиш уларни асосга жойлаштириш техникаси билан ёпиштириш, тикиш ва х.к. Рангни сезишни шакллантириш, асосий ранг ва тусларни билиш, ранг бирикмаларини тузиш маҳоратини ўзлаштириш; Шакл, нисбат, композиция ҳиссини шакллантириш; Геометрик шаклларни ажратиш, уларни номини билиш; Асосий ва қўшимча ранглар билан таништириш; Ҳажм ва сонларни билиш; Композицион маҳорат малакаларини шакллантириш; Сюжетли аппликацияда предмет (буюм ёки нарса)ларни жойлаштириш. Қирқишнинг асосий услубларини ўзлаштириш қўйидагича: Қоғозни кўзда чамалаб ёки букилган жойи бўйича қирқиш; Шаклларни, бурчакларни қирқиш орқали думалоқ шаклларни яратиш; Силуэт ва алоҳида бўлаклардан қирқиш; Симметрик бўлмаган шаклларни қирқиш; Контур бўйича қирқиш; Шаклни коғоз бўлакчаларини йиртиш орқали яратиш; Ёпиштиришнинг асосий услубларини ўзлаштириш (елим, мўйқалам, латталардан фойдаланиш); Шаклларни кетма-кетликда ёпиштириш малакаси. Аппликация дарсларини тўлақонли ўтказиш учун материал ва жиҳозларни олдиндан тайёрлаб қўйиш муҳимдир. Аппликацияга ўргатишда турли шаклларни қирқа олиш малакаларини эгаллаш, уларни маълум тартибда жойлаштириш, образ ва сюжетга мос равишда ёпиштиришни тахмин қилади. Ҳар бир синфда апликация дарслари қўлланиладиган таълимий усуллари ўзига ҳос хусусиятга эгадир. Бошланғич таълимда ўтказиладиган меҳнат дарслари ўқувчиларнинг сезиш қобилиятларининг ривожланишига, таъсир этиб, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялашни ва ижодий фаоллигини шакллантиришга, шунингдек, меҳнат кўникмаларини шакллантиришга ва уларда ҳарактернинг иродавий хусусиятларини вужудга келишига таъсир этади. Меҳнат дарси жараёнида ўқувчи ранг ва унинг ҳосила ранглар билан танишади машқ қилади, шаклни ва предметни тузилишини билишга 198 ўрганадилар. Симметрия ҳақида тушунчалари кенгайиб бориб, қоғоз варағида мўлжаллай олишга ўрганадилар. Ўқувчилар аппликация бажариш давомида ранг ва унинг уйғунлашуви билан жуда кўп марта машқ қиладилар, шунинг учун улар кўплаб ранг ва унинг уйғунлашувини тезда эсда сақлаб қоладилар ва бир-биридан ажрата оладилар. Аппликация дарсларида ўқувчилар кўпинча геометрик шакллар билан муносабатда бўладилар, натижада улар теварак атрофдаги предметларда геометрик шаклларни абстракт кўринишини кўра олишга ўрганадилар. Мураккаб тузилган шаклларни тузилишини яхшироқ тушунишига, уларни тўғри таҳлил ва синтез қилишга ўрганадилар. Ўқувчилар геометрик шакллар билан танишишлари жараёнида ҳали ўзларига таниш бўлмаган шаклларнинг номини тўғри аниқлашга ўрганадилар. Масалан, ўқувчилар шаклнинг бурчакларини санаб, унинг 3 та ёки 4 талигини натижада учбурчак ва тўртбурчак, кейинчалик уларни ўзлари мустақил кўпбурчак каби шаклларининг номини билиб борадилар. Аппликация дарслари ўқувчиларда катталик ва фазони мўлжаллаш бўйича олган тасаввурлари ва қоғоз бетини тўғри мўлжаллай олиш каби кўникмалари ривожланади. Ўқувчилар шаклни ёпиштиришни елимсиз алоқа қилишлари натижасида бу шаклини мантиқий ва ритмик ҳолида жойлаштиришга ўрганишлари, асосан ўртасида, ўнгда, чапда, юқорида, пастда, орқада, қарама-қарши тамонда, атрофида каби сўзлар билан танишиб оладилар. Ўқувчиларни қоғоз бетида нуқта мўлжал олишга ўргатиш ўқувчиларни мактабда муваффақиятли ўқишларини асосий шартларидан биридир. Ўқувчилар аппликация дарсларида қимматли меҳнат малакалари ва кўникмаларини эгаллайдилар. Улар озода, батартиб ёпиштиришга, ўз иш жойларини тоза сақлашга ўрганадилар ва мураккаб асбоб ҳисобланган қайчи билан ишлашга ўрганадилар. Буларнинг барчаси ўқувчиларнинг мактабдаги қўл меҳнати дарсига тайёрлайди. Ўқувчилар енгил ва майда қоғоз шакллари билан ишлашлари натижасида, ўз ҳаракатларини тезлигини тўхтатиб туришга ўрганадилар. Дарс жараёнида улар оз бўлсада қийинчиликни енгадилар, бу эса ўқувчиларда ҳарактерининг иродавий хусусиятини чидам, сабр кабиларни тарбиялайди. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling