Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Аппликация ишини бажаришда ишлатиладиган керакли асбоб 
ускуналар. Асбоблар ишлатилишига мос бўлиши билан бирга эстетик ва 
гигиеник талабга жавоб бериши керак. Аппликация учун керакли ашё 
мураккаб эмас; қайчи, елим учун мўйқалам, оддий қалам, қирқим учун 
қутича, латтача, газета қоғози. 


199 
Қайчи–учи тўғри, катта–кичик, катта қайчи 14-20 см, тўғри, учи учли 
ва айланавий катта тасвирларни қирқиш учун. 
Кичик қайчи: 8-10 см майда деталларни қирқиш учун қайчи ўткир 
бўлиши керак. Стаканга қайчи учи пастга қараган ҳолда қўйилиши, 
дўстига узатганда ҳам учини ушлаган ҳолда узатиш керак, қайчи 
кўндалангида қўлни силкитиш, ўқталиш мумкин эмас. 
Елим учун мўйқалам. 2-3 та мўйқаламга эга бўлиш керак. Мўйқалам 
аппликациянинг мазмунини катта–кичиклигига боғлиқ. Катта ҳажмдаги 
аппликацияга учи энли мўйқалам, майда деталларга эса, кичик 
мўйқаламдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Иш тугагандан сўнг, 
мўйқаламни яхшилаб ювиб, артиб, қуритиб, мўйини юқорига қилиб қўйиш 
керак.
Мўйқалам қўйгич -елим ишлатишда елимнинг ортиқчаси суркалиб 
кетмаслиги столни ифлос қилмаслиги учун ишлатилади.
 Қалам. Тасвир контурини чизиш учун оддий, М ва ТМ (юмшоқ, ярим 
юмшоқ) қалам ишлатилади. Улар яхши очилган бўлиши шарт. Контур 
чизишда ручка ва химиявий қаламни ишлатиш мумкин эмас. 
Елим учун идиш–елим кичик идишчаларга солиб бўлади, пластмасса 
идишлар, сопол тақсимчалар танланади. Ишлатиб бўлингандан сўнг тезда 
ювиб қўйиш керак. 
Назорат саволлари 
1. Технология (меҳнат) дарсларида ўқувчиларни аппликация ясашга 
ўргатиш орқали ўқувчиларда нималар ривожланади? 
2. Аппликация неча турга бўлинади? 
3. Аппликация ишини бажаришда ишлатиладиган керакли асбоб 
ускуналарга қандай талаблар қўйилган? 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling