Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
М У Н Д А Р И Ж А 
 
I. ИШЧИ ДАСТУР
……………………………………………………………………………………....4 
 
II. 
МОДУЛНИ 
ЎҚИТИШДА 
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН 
ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ
 .......................................................... .26 
 
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
 .............. 31,86,143,166,211 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
…………..42,113,188,231 
 
V. КЕЙСЛАР БАНКИ ............................................................................ 
144
 
 
 
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ ........................................ 
165
 
 
 
VII. ГЛОССАРИЙ .................................................................................. 
239
 
 
 
VIII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
………………………………………………………….251 






Кириш 
Ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 
йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 
2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги 
тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли 
Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-
сонли Қарорида белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан 
ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида бошланғич таълим 
ўқитувчилари 
малакасини 
ошириш 
жараёнларининг 
мазмунини 
такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини оширишни 
назарда тутади.
Ишчи ўқув дастур мазмуни таълим-тарбия жараёнларининг ҳуқуқий-
меъёрий асослари, илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат, 
таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, 
амалий хорижий тил, бошланғич таълим фанларини ўқитишда замонавий 
ёндашувлар ва инновациялар, ўқув жараёнини ташкил этишнинг 
замонавий усулларини ўз ичига олади ва улар бўйича тегишли янги билим, 
кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган.
Ишчи ўқув дастур доирасида берилаётган мавзулар халқ таълими 
тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлигига қўйиладиган малака 
талаблари ва ўқув режаси асосида шакллантирилган бўлиб, бошланғич 
таълим ўқитувчиларини фанга оид замонавий таълим ва инновация 
технологиялари, илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш, ахборот-
коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш 
даражасини ошириш ҳисобига уларнинг касб маҳорати ва ўқув-услубий 
фаолиятини сифатли ташкил этиш компетенциялари ривожлантирилади. 
“Бошланғич таълим фанларини ўқитиш методикаси” фанининг ишчи 
ўқув дастури бошланғич таълим ўқитувчилари малакасини ошириш 
курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у бошланғич синф 
ўқитувчиларига таълимда замонавий ёндашувлар ва инновацияларнинг 
мазмун ва моҳиятини очиб беради.

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling