Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
Тингловчи:
дарс жараёнида педагогик ва инновацион технологияларни қўллаш; замонавий талаб ва ёндашувлар асосида дарс ишланмаларини тайёрлаш, дарсларни кузатиш ва уни таҳлил қилиш; ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма, малака ва компетенцияларини таълим жараёнида мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг Халқаро маниторинги (TIMSS), матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини аниқлаш бўйича Халқаро тадқиқот методлари (PIRLS) асосида назорат қилиш ва баҳолаш малакаларига эга бўлиши зарур; Тингловчи: малака ошириш курсида ўзлаштирилган билим ва кўникмалардан касбий фаолиятда фойдаланиш; касбий фаолиятига тегишли ўқув-методик материалларни тўплаш ва саралаш; таълим-тарбия жараёнига оид ўқув-методик мажмуаларни яратиш компетенциясига эга бўлиши лозим. Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар Бошланғич таълим фанларини ўқитиш методикаси фанидан дарслар назарий ва амалий шаклда олиб борилади. Назарий машғулотларда бошланғич таълим фанларидан яратилган ўқув-услубий мажмуалар таркиби, бошланғич таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ва уни ўқитиш методикаси ҳақида маълумотлар берилади. 9 Амалий машғулотларда ўқувчилар билимини баҳолаш, синфдан ташқари ишлар, дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш ўргатилади. Машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва бошқа интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади. Модулнинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва узвийлиги Модул мазмуни ўқув режадаги “Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари”, “Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат” ва “Таълим жараёнида ахборот- коммуникация технологияларини қўллаш” блокларидаги ўқув фанлари билан “Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар” модули билан узвий боғланган ҳолда педагогларнинг касбий педагогик тайёргарлик даражасини орттиришга хизмат қилади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling