Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Модулнинг мақсади ва вазифалари
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модулнинг вазифалари
Модулнинг мақсади ва вазифалари
Модулнинг мақсади: 7 умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий инновацион педагогик технологиялари ва мақбул методларидан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантиришдан иборат. Модулнинг вазифалари: - бошланғич таълим фанлари ўқитувчиларининг замонавий педагогик технологиялари ва методлар ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш; - бошланғич таълим фанлари ўқитувчиларида дарс жараёнида самарали методларни қўллаш кўникмаларини шакллантириш. Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар Тингловчи: - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни; - Халқ таълими тизимида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг концептуал асосларини, концепцияларини ва ҳуқуқий-меъёрий асосларини; - таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича таълим муассасаларининг вазифаларини; - бошланғич таълим фанларидан компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС, ўқув дастурлари, дарслик, ўқув қўлланмалар мазмунини; - бошланғич таълим фанларидан ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини баҳолашга қўйиладиган талабларни; - таълим жараёнида қўлланиладиган педагогик, ахборот ва таълим- тарбия технологияларини; - таълим жараёнида мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг Халқаро маниторинги (TIMSS), матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини аниқлаш бўйича Халқаро тадқиқот методларини (PIRLS); - таълим соҳасидаги инновацион фаолият асосларини билиши керак. Тингловчи: Бошланғич синфларда ўқитиладиган дарсларни компетенциявий ёндашув асосида ташкил этиш ва ўқув-услубий материаллар яратиш; Бошланғич синфларда ўқитиладиган дарсларда ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш методларидан фойдаланиш; 8 Бошланғич синф фанларини ўқитишда фанлараро боғланишга оид амалий ва татбиқий масалалардан фойдаланиш; Бошланғич таълимда синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш; Бошланғич синф дарсларида буюк аждодларимиз илмий меросидан фойдаланиш; Бошланғич синф дарсларида ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш; таълим жараёнида мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг Халқаро маниторинги (TIMSS), матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини аниқлаш бўйича Халқаро тадқиқот методларидан (PIRLS) фойдаланиш; Бошланғич синф фанлари дастурига киритилган янги билимларга оид масалаларни ечиш кўникмаларига эга бўлиши лозим. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling