Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Комбинациялашган услуб 


191 
Комбинациялашган услуб иккита услубни ўз ичига олади: 
конструкциялаш ва ҳайкалтарошлик услубларидир. Ўқувчилар олдин 
предметни ясашда унинг қисмларини ва қисмларнинг шакли, унинг 
хусусиятларини аниқ тасаввур эта олишлари лозим. Шу билан биргаликда
ўқувчилар предметларни кўпроқ ҳаракатда тасвирлашга ҳаракат 
қиладилар. Ўқувчиларни лой ишларига ўргатишда қуйидаги вазифалар 
туради: предмет шаклини, пропорциясини, унинг тузилишини, ҳарактерли 
қисмларни ва ҳаракатини тасвир этиш ва бошқалардир. Ўқувчилар 
идишлар ясаб, сўнг уни бўяйдилар, декоратив пластинкалар ясаб уларни 
безайдилар. Ўқувчилар сюжет мазмун асосида ишлайдилар. Техник 
усуллар ҳам мураккаблашади. Шу билан бирга стек билан ишлашга ҳам 
кенг имконият ёки ўрин ажратилади. Ўқувчилар даставвал ўзларига таниш 
бўлган содда предметларни ясайдилар. Улар лой билан ишлашнинг икки 
усули: конструкторлик ва ҳайкалтарошлик усулларидан фойдаланиб, турли 
хил мева ва сабзавотлар ясайдилар. Ўқувчилар шу икки усулда одам 
шаклини ва ҳайвонларни ясайдилар.
Образни жиҳозлаш, декоратциялаш восита ва усуллри 
Пластик материаллар билан ишлашда турли ёрдамчи усул ва 
методлардан фойдаланилади. Ўқувчиларни предметнинг сифатларини 
лойдан тасвирлашга ўргатиб борилади. Масалан: узун, қисқа, ингичка, 
калта, шунингдек, предметларни вертикал, тик ҳолатда ўрнатадилар, 
қисмларни 
маҳкам 
бириктиришга, 
бирлаштирилган 
қисмларни 
силлиқлашга ўрганадилар. Ўқувчилар аста-секин ўз ишларига мазмун 
беришни кенг тадбиқ этадилар, асосан бир бутун лой бўлагидан 
ҳайкалтарошлик усулида ясайдилар. Масалан: мушук, кучук, қуён ва 
бошқалар. Бутун бир лой бўлагидан лентасимон усули билан идишлар 
ясайдилар, сўнг уларни безайдилар. Ўқувчилар ўзларига таниш техник 
усуллар ёрдамида турли нарсаларни ясайдилар. Кўпроқ натура асосида, 
ихтиёрий лой ишларини бажарадилар. Даставвал предметни ёки натурани 
кузатиб, кўриб чиқилади. Предметннинг шаклини, қисмларини, 
пропорсиясини бармоқ ҳаракатлари билан кўриб чиқишлари мумкин. 
Агарда ўқувчилар ясаш усулини билишса, унда мустақил ясайдилар, 
агарда билишмаса, унда ўқитувчи қисман кўрсатиб бериши мумкин. 
Ишларни бажаришда турли техник воситаларидан фойдалансалар ҳам 
бўлади.

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling