Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Амалий машғулот топшириқлари
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Танлаб ўқиш.
Амалий машғулот топшириқлари
1. Савод ўргатиш даврида ўқишга ўргатиш машқларини тасниф қилинг. 2. Ўқиш дарсларида интеграция ва инновациядан фойдаланишнинг аҳамиятини Т диаграммаси асосида очиб беринг. 3. Ўқиш дарсларини ташкил этишга илмий-методик ёндашувлар. Ижодий топшириқлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар бериш. Назорат саволлар: 1. Ўқиш дарсларида илмий-методик ёндашувнинг аҳамиятини очиб беринг. 2. Ижодий топшириқлар тайёрлаш (тест тузиш, дидактик материаллар яратиш, слайдлар тайёрлаш). 3. Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини текширишда ностандарт тестлардан фойдаланиш бўйича ўз тажрибангизни баён қилинг. 99 2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ Ўқиш дарсларда матн устида ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш Машғулот мақсади:ўқиш дарсларида матн устида ишлаш методикаси, синфдан ташқари ўқиш дарсларини ташкил этишга замонавий ёндашувлар бўйича кўрсатмалар бериш. Асарни матнини таҳлил қилишнинг методик шартларидан бири асар мазмунини унинг тасвирий-ифодавий воситалари билан боғлиқ ҳолда қарашдир. Яна бир асосий қоида асар устида ишлаш жараёнида таълим- тарбиявий вазифаларни умумий равишда амалга ошириш ҳисобланади. Бу қоидалар асар устида ишлашнинг асосий йўналишини белгилайди, шунингдек, матнни таҳлил қилиш жараёнида ўқувчилар бажарадиган топшириқларни ва муҳокама қилиш учун уларга бериладиган саволларнинг характерини аниқлаб олишга ёрдам беради. Асар таҳлили жараёнида матн устида ишлашнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади: 1. Танлаб ўқиш. Бунда ўқувчи матннинг берилган вазифага мос қисмини ўқийди. Вазифа асарнинг мазмунини ойдинлаштириш, сабаб- натижа боғланишини белгилаш, бадиий хусусиятини очиш, ўқилган матнга ўз шахсий муносабатини ифодалашдан иборат бўлиши мумкин. Масалан, 4-синфда “Олтин куз” матнидан “Табиатдаги ўзгаришлар берилган қисмларни топиб ўқинг”, “Бақа ва тақа” масалидаги “Тақачининг насиҳати берилган жойни топиш ўқинг” каби топшириқлар берилиши мумкин. Танлаб ўқиш матн устида ишлашнинг энг самарали усулидир. Танлаб ўқишдан матн устида ишлашнинг барча босқичларида турли хил қийинчиликда, мураккабликда фойдаланилади. У ўқувчиларда яхши ўқиш сифатларини ўстириш билан бирга уларнинг ижодий тасаввури, нутқи ва зеҳнини ўстиришга ёрдам беради. Танлаб ўқишнинг яна ҳам мураккаброқ турлари матндан сабаб-натижа муносабати билан боғланган далилларни таққослашни, умумлаштиришни талаб қиладиган ўринларини топиб ўқиш ҳисобланади. Масалан, “Харита” (Нормурод Норқобилов) ҳикояси юзасидан топшириқлар қуйидагича бўлиши мумкин: − Синф раҳбари Расулни нима учун Самадга бириктириб қўйди? Шу ўринни топиб ўқинг. − Самаднинг Расулдан аразлаш сабаби ифодаланган ўринни топиб ўқинг. 100 Бунда ўқувчи бирор қатнашувчи шахс ўзини қандай тутишини, нима учун у шундайлигини тасдиқлаш учун матндан материал танлаб ўқийди. Танлаб ўқиш онгли ва ифодали ўқиш малакасини шакллантиришни матн устида ишлаш кўникмасини шакллантириш билан бирга қўшиб олиб боришга, болаларнинг ижодий тасаввурини, нутқи ва зеҳнини ўстиришга имкон беради. Шунинг учун ундан ўқиш дарсларида кенг фойдаланилади. Танлаб ўқиш матн режасини тузишда (матн қисмига унинг мазмунини ифодалайдиган гапни, яъни режа қисмини топишда) қаҳрамонга тавсиф бериш (матндан қаҳрамоннинг муайян бир хусусиятини, ҳаракатини тавсифловчи материаллар танлаш)да, асар ғоясини аниқлаш ( ғояни англатган ўринни топиб ўқиш)да татбиқ этилади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling