Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
-топшириқ. Қайси масалдан олинган
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулот мақсади
7-топшириқ. Қайси масалдан олинган:
“... Мен буни сизларга ўхшаб ўғирлаб олиб кетаётганим йўқ. Кучим етганича секин тортиб кетяпман. Ўзларингдан сўраб, ҳалоллик билан олдим. Ҳалоллик шунақа, кучга куч қўшади, — дебди” ._____________________________________________ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ III. Ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш, нутқ маданиятини шакллантириш технологияси Машғулот мақсади:ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришдаги илгор усуллар, ўқувчиларда нутқ маданияти ва нотиқлик санъатини шакллантириш бўйича кўрсатмалар бериш. Маълумки, нутқ тафаккур билан боғлиқ, шунинг учун у тафаккур билан узвий ўстирилади. Дарсда ўқилганасарни ўқувчилар онгли тушуниши, асосиймазмунини, ғоясини англаб етиши учун анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш каби мантиқий усуллар қўлланади. Ўқилган асарни анализ қилишда ҳар хил иш услубларидан фойдаланилади. Болалар ҳикоядаги асосий қатнашувчи шахсларни айтадилар, ўқитувчи раҳбарлигида асар режасини тузадилар. Қатнашувчи шахсларни ўқувчилар ҳар хил тартибда айтишлари мумкин, аммо ўқитувчи уларни асарда қатнашиш тартибида айтишни сўрайди. Натижада ўқитувчи раҳбарлигида ҳикоянинг чизмаси тузилади. Ўқитувчи берган саволлар ёрдамида асарларнинг мазмуни аниқланади. Шундай қилиб, асар мазмуни билан биринчи танишиш ўқувчилардан онгли ишлашни, яъни воқеаларни, қатнашувчилар таркибини анализ қилишни талаб этади. Ўқиш билан боғлиқ ҳолда бажариладиган бундай мантиқий ишлар аста-секин мураккаблашаборади. Бошланғич синфларнинг ўқиш дарсларида ўқувчилар нутқини ўстириш воситаларидан бири турли уюштирилган қайта ҳикоялашдир. Мактаб тажрибасида тўлиқ, қисқартириб, танлаб ва ижодий қайта ҳикоя қилиш турлари мавжуд. Бошланғич синфўқувчилари учун матнни тўлиқ ёки матнга яқин қайта ҳикоялашанча осон, бошқа турлари эса нисбатан 109 қийинроқдир. Қайта ҳикоялашда ўқилган ҳикоя мазмуни юзасидан ўқитувчининг саволи,ўқувчиларни ҳикоянинг деталлари ҳақида, айрим воқеалар ўртасидаги боғланишнинг сабаб-натижалари ҳақида фикрлашга қаратилиши лозим. Асар сюжетининг ривожланишида қатнашувчи шахслар, уларнинг хатти-ҳаракати асосий рол ўйнайди. Ўқувчилар асар мазмунини унда иштирок этувчи шахслар ва уларнинг хатти-ҳаракати, характерли хусусиятларини таҳлил қилиш ёрдамида яхши англаб етадилар. Ўқитувчининг саволи асар қаҳрамонлари нима қилгани, уларнинг у ёки бу хатти-ҳаракати қаерда ва қандай шароитда юз бергани ҳақида сўзлаб беришга, воқеаларни изчил баён қилинишга ва ўзаро боғлиқлигини ёритишга йўналтирилиши лозим. Ўқувчи ўқилган асар мазмунини ўқитувчи саволи ёрдамида айтиб беришида фақат анализдан эмас, синтездан ҳам фойдаланилади: айрим лавҳалар ўзаро боғланади (синтезланади), бир-бирига таққосланади, улар юзасидан муҳокама юритилади ва хулоса чиқарилади. Кўпинча бошланғич синф ўқувчилари қатнашувчи шахслар хатти- ҳаракатини яхши тушунмасликлари, баъзан нотўғри ёки юзаки тушунишлари натижасида асар мазмунини англаб етмайдилар. Шунинг учун ҳам ўқитувчи саволни жуда ўйлаб тузиши, у болани фикрлашга, ўйлашга мажбур этадиган, қатнашувчи шахсларнинг хатти-ҳаракати, воқеаларнинг боғланиши юзасидан муҳокама юритишга ундайдиган, уларни ўзаро қиёслашга, ижобий ва салбий томонларини аниқлашга ёрдам берадиган бўлиши лозим. Ўқувчи асарда қатнашувчиларнинг хатти- ҳаракатини қанчалик аниқ кўз олдига келтира олса, у ҳикоянинг асосий мазмунини шунчалик чуқур тушунади, шунчалик мустақил қайта ҳикоя қилиб беради. Ўқилган асар мазмунини изчил равишда қайта ҳикоялаш унинг режасини тузишга ёрдам беради. Режа тузишда ўқувчи ҳикояни таркибий қисмларга бўлади ва ҳар қайси қисмдаги асосий фикрни аниқлайди. Буларнинг ҳаммаси аналитик иш ҳисобланади. Кейин синтетик ишга ўтилади, яъни болалар ҳикоя қисмларига сарлавҳа топадилар. Ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида режа тузиш жараёнида ўқилган ҳикоянинг ҳар бир қисмида бош ва иккинчи даражали масала нималардан иборатлилиги ҳақида, қандай қилиб фикрни қисқа ва аниқ ифодалаш ҳақида ўйлайдилар. Сарлавҳа топиш устида ишлаш, ўқувчилар топган сарлавҳани жамоавий муҳокама қилиш, режа тузиш жараёнининг ўзи боланинг фикрлаш қобилиятини фаоллаштириши, унда ўз мулоҳазасини исботлаш, асослаш одатларини тарбиялаши лозим. 110 Асарни ўқиш ва таҳлил қилиш жараёнида тузилган режа хаттахтага ёзилса, ҳикоя мазмунини изчил қайта ҳикоя қилишга ёрдам беради. Режа асосида ҳикоя қилишнинг вазифаси мазмунни берилган изчилликда ўзлаштиришдир. Режа асосида қайта ҳикоялаш ўқитувчи саволига жавоб беришга нисбатан асар мазмунини айтиб беришнинг хийла мустақил шаклидир. Ўқилган асар мазмунини ўзлаштириш устида ишлашдаги кейинги босқич қисқартириб ҳикоялаш ҳисобланади. Қисқартириб ҳикоялаш учун 2-3 қисмга бўлинадиган, бу бўлимлар яққол ажралиб турадиган, мазмуни содда асарлар танланади. Қисқартириб ҳикоялашга ўргатиш қуйидагича уюштирилади: ўқитувчи ҳикоянинг олдиндан белгилаб қўйган қисмини ўқийди ва ўқувчилар билан биргаликда энг муҳим, асосий фикр аниқланади. Бунда ўқувчилар баъзан асардаги сўзлардан фойдаланадилар. Бу ўқувчиларга қийинлик қилса, бўлимдаги асосий фикрни ўз сўзлари билан айтиб беришлари мумкин. Кейин ўқувчилар ўқитувчи билан бу қисмни қисқартириб ҳикоялашда нималар ҳақида гапирмаслик кераклигини, қайсилар иккинчи даражали ёки кам аҳамиятли фикр эканини аниқлайдилар. Асарнинг бошқа қисмлари юзасидан ҳам шундай иш олиб борилади ва ўқувчилар асарни қисқартириб қайта ҳикоя қиладилар. Ўқилган асарни қисқартириб ҳикоя қилишга 2- синфдан бошлаб ўргатилади. Танлаб ҳикоялаш ҳам болаларнинг тафаккури ва нутқини ўстириш воситаларидан биридир. Танлаб ҳикоялашда ўқувчи: 1) ўқилган матндан бир қисмини, унинг чегарасини онгли равишда ажратиб сўзлаб беради; 2) ҳикоядан фақат бир воқеани айтиб беради; 3) ҳикоя мазмунини фақат бир сюжет йўналишида сўзлаб беради. Ўқувчиларда танлаб қайта ҳикоялаш малакасини ҳосил қилишга бошланғич синф изоҳли ўқиш дарсларида кенг қўлланиладиган методик усуллар ёрдам беради: 1) ҳикоя қисмига чизилган расм асосида ҳикоялаш; 2) ҳикоядати бир воқеани тасвирловчи расм асосида ҳикоялаш; 3) танлаб қайта ҳикоялашни талаб этадиган саволларга жавоб бериш. Ўқувчи танлаб ҳикоя қилишга тайёрланганда ўқилган матнни таҳлил қилади. Бундай таҳлил болалар тафаккурини, улар нутқидаги мустақилликни ўстиради ва ўқилган матн мазмунини ўзлаштиришга ёрдам беради. Ҳикояни ўқиш билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган ижодийишлар ҳам ўқувчилар нутқини, тафаккурини ўстиради. Булар:1) ижодий қайта 111 ҳикоялаш; 2) инсценировка қилиш; 3) ўқилганасарга расм чизиш; 4) ҳикояни давом эттириш. Ижодий қайта ҳикоялашда ўқилган ҳикоянинг шароити ёки шаклини ўзгартириб ҳикоя қилинади. Бунда ҳикояни янги эпизодлар билан тўлдириб ҳикоя қилиш ҳам мумкин. Инсценировка ёки саҳналаштиришда ўқувчилар ўқилган ҳикояни саҳнабоп қилиб ўзгартирадилар. Бунинг учун улар ҳикояга сценарий ҳақида, костюм, қатнашувчиларнинг имо-ишораси ҳақида ўйлайдилар, монологик нутқни диалогик нутққа айлантирадилар (бу тилни ўргатиш нуқтаи назаридан энг муҳим иш ҳисобланади). Ўқилган ҳикояга расм чизишда ўқувчи рассомлар томонидан чизилган расмлардан ўқилган асарнинг мазмунига мос расм танлайди ёки ўзи расм чизади. Агар ўқувчи расмни яхши чиза олмаса, ўзи чизмоқчи бўлган расмни оғзаки тасвирлаб беради, яъни сўз билан чизади. Ўқилган ҳикояни давом эттириш усули мактаб тажрибасида кенг қўлланилади. Бу усул хикоянинг мазмуни уни давом эттиришга имкон берадиган асарларда қўлланилади. Умуман олганда, бошланғич синф ўқиш дарсларида ҳам ўқувчилар нутқи ва тафаккурининг ривожланишига катта аҳамият қаратилади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling