Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Биринчи босқич(биринчи синтез). Бу босқичнинг асосий вазифаси 
матнни яхлит идрок этиш асосида асарнинг аниқ мазмуни ва тасвирий 
ифода воситалари билан таништиришдан иборат. 
Иккинчи босқич(анализ). Бу босқичнинг вазифаси ва иш мазмуни 
воқеалар ривожининг боғланишини белгилаш, иштирок этувчи 
шахсларнинг хулқ-атвори ва уларнинг асосий хусусиятларини аниқлаш 
(нега шундай қилди ва бу унинг қандай хусусиятини очади), асар 
композициясини очиш (тугун, кульминацион нуқта, ечим), асарнинг аниқ 
мазмунини тасвирий воситалар билан бирга таҳлил қилиш ва қаҳрамонлар 
хулқ-атворини баҳолаш (муаллиф нимани тасвирлагани, қандай 
тасвирлагани, нима учун у ёки бу далилни танлагани)дан иборат. 
Учинчи босқич(иккинчи синтез). Бу босқичнинг иш мазмуни 
иштирок этувчи шахсларнинг муҳим хусусиятларини умумлаштириш, 
2
Зуннунов А. ва бошқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. - Т.: Ўқитувчи, 1992. 160 - бет.


115 
қаҳрамонларни таққослаш ва баҳолаш, асарнинг ғоясини аниқлаш, бадиий 
асарни ҳаётни билиш манбаи ва санъат асари сифатида баҳолаш (қандай 
маълумотларга эга бўлдик, асар нимага ўргатади, муаллиф ўз фикри ва 
таассуротларини қандай қилиб аниқ, равшан ва таъсирли тарзда етказади 
ва ҳоказо)дан иборатдир. 
Иккинчи синтездан сўнг ўқилган асарга боғлиқ ҳолда ижодий 
характердаги ишлар ўтказилади. 
Асар мақсадга мувофиқ таҳлил қилинса, ўқувчилар фаоллиги ортади, 
чунки асарни таҳлил қилиш улар учун ижодий жараёндир. 
Бадиий асарни ўқишга тайёргарлик. Асарни ўқишга киришишдан 
олдин ўқувчиларни бадиий асарни ўқишга тайёрлаш лозим бўлади. Чунки 
ўқувчилар асар мазмунини тўғри идрок этишлари учун ҳаёт ҳақида маълум 
тасаввурга эга бўлишлари зарур. Бунинг учун тайёргарлик ишлари 
ўтказилади.
Маълумки, синфда ўқиш асосида бадиий ва илмий-оммабоп матнлар 
туради. Ўқувчиларни матн билан таништириш ўқишга тайёргарлик 
босқичидан бошланади. 
Тайёргарлик босқичи ёзувчилар ҳақида маълумот бериш, ўқувчиларни 
асарда тасвирланадиган воқеа-ҳодисаларни идрок қилиш, асар пафосини 
ҳис этиш, нотаниш ва кўп маъноли сўзлар, мураккаброқ тарздаги образли 
ифодаларни изоҳлаш каби масалаларни ўз ичига олади. Агар асар йил 
фасллари ҳақида бўлса, табиат қўйнига саёҳат уюштириш ҳам синфда 
ўқиш муваффақиятини таъминлашга хизмат қилади. 
Матн билан дастлабки танишувдан сўнг қуйидагича саволлар билан 
мурожаат қилиш дарсда ўқувчиларнинг фаоллигини оширади: 
1. Ҳикоядаги қайси эпизодни қизиқарли деб ўйлайсиз? 
2. Ҳикоя қаҳрамонларидан қайси бирининг хатти-ҳаракатини 
маъқуллайсиз? Қайси бирининг феъл-атвори, ўзини тутиши сизга ёқмади? 
3. Ҳаётда шундай кишиларни учратганмисиз? 
Тайёргарлик ишларининг вазифалари қуйидагилар: 
1. Ўқувчиларнинг асарда акс эттирилган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги 
тасаввурларини бойитиш, матнни онгли идрок қилишга таъсир этадиган 
янги маълумотлар бериш, бадиий асарда тасвирланган далилларни 
ўқувчиларнинг ўз ҳаётида кузатганлари билан боғлай олишларига шароит 
яратиш. 
2. Ёзувчининг ҳаёти ва ижодига қизиқиш уйғотиш.
3. Ўқувчиларни асарни ҳиссий идрок этишга тайёрлаш. 


116 
4. Асар мазмунини тушунишга халал берадиган сўзларнинг луғавий 
маъноларини тушунтириш. Масалан, 4-синф “Ўқиш китоби”даги “Харита” 
матни устида ишлаганда сўз ва иборалар луғати қуйидагича бўлиши 
мумкин: 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling