Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Оғзинг очилиб қолсин – ҳайрон бўлиб қолгин 
Қолипдан чиққан ғиштдек – ҳамма томони бирдек текис 
Лоқайд – бефарқ 
Кашфиёт – изланишлар натижасида яратилган нарса; ихтиро 
Айилдай ботди – қаттиқ тегди, ранжитди 
Писанда қилмоқ – олдиндан бирор шарт қўймоқ; таъкидламоқ. 
Тайёргарлик ишларининг таълимий шакллари хилма-хил бўлиб, 
ўқитувчи асар мазмуни ва шароитга қараб иш турини танлайди. 
Тайёргарлик даврида нималар ҳақида маълумот бериш мақсад қилинган 
бўлса, аввало, ўқувчиларнинг ўзларидан улар ҳақида билганлари сўраб 
аниқланади. Масалан, “Китобга ихлос” асарини ўқишга тайёргарликда 
ўқувчиларнинг дастлабки билимлари қуйидагича аниқланади: 
Тайёргарлик шаклларидан бири − экскурсиядир. Бу иш туридан 
табиат тасвирига бағишланган ёки ишлаб чиқариш, қурилиш, шаҳар, 
қишлоқ ҳаётига, касбга доир мавзулар ва тарихий асарлар ўрганилганда 
фойдаланиш мумкин. Чунончи, 1-синфда “Иссиқхонада”, 2-синфда 
“Метрополитен” каби мавзуларни ўрганишдан олдин экскурсия қилиш 
мақсадга мувофиқ. Экскурсия ўқувчиларнинг асарда ифода этилган 
ҳодисаларни аниқ ва онгли ўзлаштиришларига ёрдам беради, билимларини 
чуқурлаштиради, табиат ҳодисаларини кузатиш ва уларни аниқ тасвирлаш 
кўникмаларини шакллантиради. 
Экскурсия болаларда табиатга меҳр уйғотади, уни севиш ва табиат 
эҳсонларини асраш ҳиссини тарбиялайди.
Ишлаб чиқариш корхоналарига, музей ва бошқа жойларга 
экскурсиялар эса тарихий воқеаларнинг тўғри идрок этишларини 
таъминлайди, катталар меҳнати билан таништиради, ўқувчида меҳнатга 
муҳаббат уйғотади, касбга йўналтиради. 
Фильм намойиш қилиш. Тарихий материалларни, асар муаллифи 
ҳаётини ўрганишдан олдин фильм намойиш қилинса, ўқувчиларнинг 
асарни идрок қилишлари фаоллашади. Масалан, 2-синфда “Гулзорда” 
ҳикоясини ўқишда ”Меҳробдан чаён” фильмидан парча кўрсатилиши, 3-4-
синфларда Ибн Сино ҳақидаги асарларни ўрганишда ”Улуғбек хазинаси”, 
Алишер Навоий ҳақидаги асарлар билан таништиришда “Алишер Навоий” 
фильми намойиш этилиши мумкин.


117 
Видео лавҳалардан ўқувчиларни асарни ўқишга тайёрлаш даврида 
фойдаланилади. 
Улар 
ўқувчиларнинг 
тасаввур 
қилишларига, 
тушунчаларини ойдинлаштиришга, онгли ўқиш ва ҳиссий идрок 
этишларига ёрдам беради. Ўқувчиларнинг фильм намойишида туғилган 
айрим саволларига уларнинг ўзлари янги ўқийдиган асарлардан жавоб 
топадилар. Тайёргарлик ишларини бундай уюштириш ўқувчиларнинг 
ўқишга бўлган қизиқишларини ҳам оширади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling