Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
“Муаммоли вазият »жадвали
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Имло хато турлари. Услубий хато турлари . Ишорат
- Имло хато турлари.
- Услубий хато турлари .
- Ишорат хато турлари.
- График хато турлари
- Сўз маъноси нима 1-вазият
“Муаммоли вазият »жадвали Текшириш диктанти хато турлари. Имло хато турлари Услубий хато турлари. Ишорат хато турлари. График хато турлари. Тўлдирилган жадвал (ўқитувчи олдиндан тўлдиради – тингловчи қўлига берилмайди) Текшириш диктанти хато турлари. Имло хато турлари. Услубий хато турлари. Ишорат хато турлари. График хато турлари. Текшириш диктантидаги хато турлари. Услубий қўлланмаларда хато икки хил белгиланади: жиддий хатолар, жузоий хатолар. Жиддий хатолар Имло хато турлари. 1. Сўзда ҳарфнинг тушиб қолдирилиши ёки орттирилиб, сўз маъносининг ўзгариши: Услубий хато турлари. Услубий хатолар текшириш диктантида, таълимий диктант ёзиш жараёнида камдан-кам юз беради. Услубий хатолар кўпроқ баён ва иншоларда Ишорат хато турлари. Ишорат хато ёзма ишларнинг барчасида учрайди, аммо тиниш белгиларининг ҳаммаси бошланғич синфларда (9 та) График хато турлари. График хато бошланғич синфларга хос типик хато туридир. Ҳуснихат 122 баллнинг пасайишига олиб келади. Жузъий хатолар кечиримли ёки баҳога таъсир этмайди дейиш мумкин. Бошланғич синф ёзма ишларида хатоларнинг имло, услубий, ишорат, шаклий турлари учрайди. Катта-ката; жойида- жоида. 2. Тутуқ белгиси туширилса: Маъмура- Мамура, Раъно-Рано 3. Диакритик белгилар туширилса: Ўў, Ғғ, Қ. Қодир- Оодир, Ғулом- Ғулом, ғўз- ғоз. ўн-он. 4. Жуфт, такрор сўзлар орасига, бўғин кўчиришда чизиқча (-) (чизиқча 3-4 мм бўлади, чизиқча имло белгисидир, у ишорат хато эмас) учрайди: 1. Берилган гапда бирон сўзнинг тушиб қолиши ёки бирор гап бўлагининг етишмаслиги. 2. Берииган гапда келишик қўшимчаларидан бири ўрнига бошқасининг қўлланиши ёки нўърин туширилиши натижасида мақсад қилинган мазмуннинг ўзгарилиши оқибатида: Мактаб директорини кабинетида учратдим. Мактаб директорининг кабинетида учратдим. Мактабдан келдим. Мактабда келдим. 3. Адабий тил ўрнида шева сўзини қўллаш. Бу хато тури диктант ёзишда ҳам баъзан учраши кузатилади, асосан баён яна иншоларда учрайди: опа- опой, она-ойи. ўрганилмайди. 2- 3-синфларда нуқта, сўроқ, ундов тиниш белгилари ўрганилади, холос. Қолганлари ў р н и билан перепедиктив усулда баён қилинади. 1. Тире (-) тиниш белгисидир. Тире билан чизиқча (-) фарқлидир. Тире ҳажми 5-7 мм. У ишорат хатодир. 2. Нуқта (.), сўроқ (?), ундов (!), вергул (,), кўп нуқта (…), нуқтали вергул (;), икки нуқта (:), қавс (), қўштирноқ (“”) тиниш белгилари ноўрин қўйилса ёки тушириб қолдирилса ишорат хато саналади. меъёрида ёзилмай, ҳарф шакли бузилса, унинг остига чизилади. Ҳарфнинг ҳуснихат шаклининг тўғриси дафтар ҳошиясида намуна сифатида ёзиб қўйилади. Шаклий хато ёзма ишларнинг барчасидн ҳисобга олинади, баллга таъсир этади. 2-КЕЙС: Бошланғич синф ўқувчиларининг луғат бойлигини ошириш масаласи 123 Кириш. Бошланғич синфнинг ҳар бир босқичда доимий бажарилиши зарур муҳим иш тури луғат билан ишлашдир. Луғат билан ишлаш давлат таълим стандартида белгилаб қўйилган. Ҳар бир синф она тили дарслигининг охирида луғат берилган. Бу эса луғат устида ишлашнинг масъулиятлилигини белгилайди. Умуман тилшуносликнинг катта бўлими лексикология яна ўз ичида лексикография, фразеология ҳам сўз маъноси билан шуғулланади. Ҳозирги кунда фақат тилшуносликка доир бир неча луғатлар – “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек тили фразеологиясининг изоҳли луғати”, “Ўзбек тилининг имло луғати”, “Ўзбек тилининг изоҳли синонимлар луғати”, “Ўзбек тилининг паронимлар луғати”, “Ўзбек тилининг морфемик луғати” ва яна бошқа луғатларга эгамиз. Ўзбек тилининг луғати билан ишлаш зарурлиги шуни белгилайдики, бошланғич синф ўқувчиси ҳар бир она тили дарсида 4-6 сўз, ҳамма дарсларда бир кунда 8-10 янги сўзни ўрганиш талаб этилади. Сўз билан ишлашда ўқувчининг пухта ўзлаштирмаган сўз маъносига аниқлик киритиш, уларни маъноси яқин сўзлар билан қиёслаш, сўзнинг кинояли маъноси, кўп маънолилиги устида ишлаш, маъновий синонимларнинг маъно нозикликлари устида ишлаш, айрим фразеологик бирликлар, тасвирий ифодалар билан ишлаш зарурати келиб чиқади. Адабий тилда ишлатилмайдиган сўзлардан ўқувчилар нутқини тозалаш ҳам муҳим вазифадир. Ўқувчилар луғатини бадиий асарларда учрайдиган янги сўзлар, четдан ўзлашган сўзлар, фанга доир атамалар билан бойитиш лозим. Айнан ана шу масалаларни чуқур ўрганиш “Кейс стади”га асосланган ўқитиш технологиясининг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу технология амалий вазиятларни ҳал этиш жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни мустаҳкамлашга, муаммоларни таҳлил қилиш ва қирраларни якка тартибда ёки гуруҳларда қабул қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятлари, мантиқий фикрлаш, нутқ ва муҳит шароитларига мослашиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда қарорларни мустақил қабул қилишга ва ўз-ўзини назорат қилишга ёрдам беради. Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун мавзу бўйича ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлиш зарур. Тавсия этилган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади: ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш; 124 муаммонинг ҳамда қабул қилинган ечимнинг индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш; мантиқий фикрлашни ривожлантириш; мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш; ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш. Сўз маъноси нима? 1-вазият Сўздан нима англашилса, ўша сўзнинг луғавий маъноси бўлиши тушунтирилади. “Думалоқ, бир томони оппоқ, бир томони қип-қизил, ширин бу нима, ўқувчилар?” - дейилса, улар олма дейишлари, “Оппоқ, юмшоқ, момиқдек майин нима?” - дейилса, пахта деб номланиши мумкин. Ҳикоя ва машқ таркибида ўзлашган сўзларга дуч келамиз. Мактаб, кутубхона, сингари сўзлар онгимизга гарчи сингиб кетган бўлса ҳам, бу сўзлар араб тилидан олинганини, банк, мармелат сўзлари поляк, испан тилларидан ўзлашганини, футбол ингилизча эканлигини айтиб изоҳлаш мумкин. Ўқувчи луғатини бойитадиган шундай усуллардан фойдаланиш мумкин: 1.Ўқувчиларнинг уй шароити, атроф-муҳит таъсирида ўқувчи нутқини “безаб турган” турган сўзлардан холи қилиш, шева сўзлари, вулгар, жаргон, арго сўзлардан тозалаш, турли қўпол сўзларни қўллашдан тийилиш; жинни, эшак, мол каби ҳақорат сўзларни айтмаслик учун болаларни уялтириш. 2. Машқ ёки матндан изоҳ талаб сўзларни аниқлаш ва мавзу баёнидан аввал сўзни изоҳлаш. 3. Матндаги сўз маъноси изоҳлангач, унинг ўрнига синонимини қўллаш, сўзнинг нозик маъносига тушуниб этиш. 4. Ўша сўзни янада яхшироқ тушуниш ва нутқ таркибида қўллаш учун, сўз ишлатишни фаоллаштириш учун антонимларини келтириш. 5. Баъзи ҳолат феъли, ҳаракат белгисини ифодаловчи сўзларнинг маъносини ҳолат ва ҳаракат билан амалий изоҳлаш. 6. Маъноси тушунарсиз сўзларни қайси тилдан эканлигини, қайси туркумга мансублигини, қандай луғавий маънога эгалигини аниқлаш учун изоҳли луғатлар орқали мустақил ишлаш. 7. Ана шу таянч сўзлар иштирокида гап ва кичик матн тузиш. 8. Баъзи сўзларни уларнинг вазифасини изоҳлаш орқали тушунтириш: Комбайн- бир вақтнинг ўзида, донни ўрадиган, янчадиган, тозалайдиган 125 хўжалик машинаси; аэропорт - самолётлар турадиган, учиб кетадиган ёки келиб қўнадиган жой. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling