Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг турлари


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

4. Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг турлари 
Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг хусусиятлари, биринчидан, 
синфдан ташқари ўқиш тизимининг босқичлари билан, иккинчидан, ўқув 
вазифалари ва дастур билан, учинчидан, олдинга қўйилган тарбиявий 
вазифалар билан, тўртинчидан, ўқувчиларнинг қизиқишлари билан 
белгиланади. 
1-синфда тайёрлов босқичида янги матн ўқитувчи томонидан ўқиб 
берилади, бошланғич босқичдаги дарсларда янги кичик ҳажмли матнни 
ўқувчилар ўқийдилар. 
Кейинги босқичларда асар таҳлилига доир ишлар кенгайтирилади, 
ўқувчилар ўқиганларини таққослашга, умумлаштиришга, хулосалашга, 
қаҳрамонларни элементар тавсифлашга ўргатилади. Бу жараёнда ролларга 
бўлиб ўқишдан фойдаланилади. Асосий босқичда синфдан ташқари ўқиш 
дарслари 2-синфда ҳафтада 1 марта, 3-4-синфларда 2 ҳафтада 1 марта 
ўтказилади. Ўқувчилар мустақил ўқишга ўргатилади, улар “Ғунча”, 
“Гулхан” 
журналлари 
билан, 
“Тонг 
юлдузи” 
газетаси 
билан 
таништирилади, яъни болалар матбуоти билан таништирилади. Бу 
босқичда ўзбек, қардош ва чет эл адабиёти ёзувчиларининг турли 
жанрдаги ва мавзудаги асарларидан фойдаланилади. Бир дарсга ўқувчилар 
бир нечта асарлар ўқиб келиб, улар ҳақида ўз фикрларини айтиб 
берадилар, қаҳрамонларни тасвирлаб, расм чизадилар. Бу жараёнда 
ёзувчилар ҳаёти ва ижодига доир кечалар уюштирилади. Шу тарзда 
адабиётни севадиган, мустақил фикр юрита оладиган китобхон шахси 
шакллантирилади. 
Синфдан ташқари ўқиш дарсларида ўқилган китобни муҳокама 
қилиш, ижодий қайта ҳикоялаш, инсенировка қилиш, расмлар чизиш
ифодали ўқиш, китоблар тавсия қилиш усулларидан кенг фойдаланилади. 


90 
 
 
Назорат саволлар: 
1. Ўқувчиларда тез, тўғри, онгли ва ифодали ўқиш малакаларини 
шакллантиришда нималарга аҳамият берилади?
2. Синфдан ташқари ўқиш дарсларига қўйиладиган замонавий 
талаблар нималардан иборат деб ўйлайсиз? 
3. Ўқувчилар 
китобхонлигини 
ривожлантирилиш 
бўйича 
ўз 
тавсияларингизни ишлаб чиқинг. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling