Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Синфдан ташқари ўқишга раҳбарлик қилиш шакллари


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
3. Синфдан ташқари ўқишга раҳбарлик қилиш шакллари 
Синфдан ташқари ўқишга раҳбарликнинг асосий шакли махсус 
синфдан ташқари ўқиш дарсларидир. Бундай дарслар эркин дарс 
ҳисобланади. Синфдан ташқари ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг 
китобхонлик қизиқишлари, билим доираси, эстетик таассуроти, бадиий 
образларни идрок этиши, ижодий қобилияти ривожланади; фаол 
китобхонга хос кўникма ва малакалар шаклланади. 
Синфдан ташқари ўқиш дарслари ўқувчиларнинг фаоллигини 
оширишга қаратилади, шунинг учун уларнинг қурилиши жуда хилма-хил 
бўлади. Ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчининг ижоди ҳисобланади; дарсда 
қанчалик хилма-хилликка, ҳаётийликка эришилса, мақсадга эришиш осон 
кечади. 
Шуларга қарамай, синфдан ташқари ўқиш дарслари ўз олдига 
қўйилган вазифаларни амалга ошириши учун маълум талабларга 
бўйсунади. Улар қуйидагилардир: 
1. Ҳар бир дарсда ўқувчилар ўқиган китоблар (асарлар) ҳисобга 
олинади. Улар ўқиган ва ўқиётган китобларини синфга олиб келиб 
кўрсатадилар, икки-уч ўқувчи ўзлари ўқиган китоб ҳақида гапириб беради, 
дарсда ўзаро фикр алмашиш ҳолати яратилади (бу ҳолат дарсдан ташқпри 
вақтда ҳам давом этиши мумкин).
2. Ҳар бир дарсда ўқиш учун янги китоб (асар)лар тавсия қилинади. 
Тавсия қилиш шакллари турлича бўлиб, улар фикр алмашув, китобни 
кўрсатиш, синфда кўргазма ташкил этиш, ўқувчиларни қизиқтириш учун 
тавсия қилинадиган китобдан бирор парчани ўқиб бериш, расмларни 
кўрсатиш ёки фильм намойиш этишдан иборат бўлиши мумкин. 
3. Ҳар бир дарсда ўқувчиларга асарни яхлит ҳолда ўқитиш мумкин. 
Агар асар ҳажми каттароқ бўлса, бу иш икки-уч дарс давомида амалга 
оширилади. Бунда ўқувчилар ўзлари ўқиган китобдан бирор парчани овоз 
чиқариб ўқиб беришлари мумкин. Бу жараёнда ичда ўқишдан ҳам, шеър 
ёдлашдан ҳам, ролларга бўлиб ўқишдан ҳам фойдаланилади. 
4. Ҳар бир дарсда ўқилган асар юзасидан суҳбат методи орқали 
таҳлил ишлари амалга оширилади. Бунда эркин ҳикоя қилиш учун “Сенга 
асардаги нималар ёқди?”, “Бу китоб ҳақида сен нималар айта оласан?” 
каби саволлар берилади ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамда мустақил қайта 
хикоялаш малакалари шакллантирилади. 


88 
5. Ҳар бир дарсда маълум бир янги китобхонлик кўникмаси ҳосил 
қилинади: муаллиф ҳақида маълумотлар тўплаш, китоб номига қараб у 
нима ҳақда эканлигини айтиш, ўқилган асарлар юзасидан кўргазмалар 
тайёрлаш, асарга тақриз ёзиш, альбомлар тайёрлаш, китобхонлик 
кундалигини юритиш каби ишлар амалга оширилади. 
6. Ҳар бир дарс кириш суҳбати билан бошланади ва синфда ўқиш 
дарсларида қўлланадиган барча усуллардан ижодий фойдаланилади. 
7. 
Ҳар бир дарсда таҳлил қилинган асарлар юзасидан 
умумлаштирувчи, якунловчи суҳбат уюштирилади. Умумлаштиришга 
кўргазма ҳам, альбом тузиш ҳам, расмларни татбиқ этиш ҳам ёрдам 
беради. 
Синфдан ташқари ўқишга раҳбарликнинг ёрдамчи шакллари ҳам 
мавжуд бўлиб, улар барча ишларни изчил уюштиришни таъминлайди
СТЎ дарслари учун шароит яратади. Бундай шаклларга қуйидагилар 
киради: 
1. Китобни тарғиб қилиш. СТЎга тавсия қилинадиган асарлар рўйхати 
синфга ёки мактабнинг махсус жойига осиб қўйилади, улар вақти-вақти 
билан янгилаб турилади, тўлдирилади, кўргазмалар ташкил қилинади. 
Ўқитувчи махсус суҳбатлар уюштиради. 
2. Якка тартибдаги ёрдам ва кундалик текширув. Ўқувчиларнинг 
ўқиган китоблари юзасидан суҳбат уюштирилади, ўқилган китоблар 
ҳисобга олинади. Шахсий фикрлар аниқланади, уй кутубхоналари билан 
танишилади, ота-оналар билан суҳбат ўтказилади. 
3. СТЎ юзасидан оммавий ишлар. Адабий эртаклар, викториналар, 
ёзувчилар билан учрашувлар, адабий экскурсиялар уюштирилади, улар 
учун махсус тайёргарлик кўрилади. 
4. Кутубхонага ёзилиш. 1-синф ўқувчилари ўқитувчининг тавсияси 
билан кутубхонага аъзо бўлади. Бу жараёнда ўқитувчи ва кутубхоначи 
ҳамкорликда иш олиб бориши мақсадга мувофиқ бўлади. 
5. Ўқувчиларнинг ўқиганларини ҳисобга олиш. Бунда уларнинг 
китобхонлик кундалигидан фойдаланилади. 1-синф ўқувчилари 2-ярим 
йилликдан бошлаб китобхонлик кундалигига ёзувчининг исми, фамилияси 
ва китоб номини, 2-синфда эса унга нашр этилган жойи ва йилини қўшиб 
ёзадилар. 3-4-синфларда ўқиган китобининг қисқача мазмунини ёзиб, унга 
тақриз ва ўз мулоҳазаларини ҳам қўшишлари мумкин. 
Ўқувчиларнинг ўқиган китоблари оғзаки тарзда ҳам ҳисобга олинади: 
улар ўқиганлари юзасидан синфдан ташқари ўқиш ва синфда ўқиш 
дарсларида, якка тартибдаги суҳбатларда гапириб берадилар. 


89 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling