Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Эртаклар. Халқ оғзаки поэтик ижодидаги энг бой ва ранг-баранг 
жанрлардан бири эртаклардир. Халқ томонидан яратилган кўплаб 
эртакларда болаларнинг ўзига хос ҳаёти четлаб ўтилмаган. Ҳатто, турли 
ёшдаги болалар учун жуда кўп махсус эртаклар яратилган. 
Эртакнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг ҳамиша халқ ҳаёти, 
кураши, тарихи, руҳий олами, дунёқараши, урф-одатлари билан чамбарчас 
боғланиши, инсонларга ахлоқий ва маънавий йўлдош бўлиб келишидадир. 
Эртаклар инсоннинг маънавий ва жисмоний кучига ишонч руҳи билан 
суғорилган бўлиб, ижобий кучлар табиат ва ижтимоий ҳаётда ўзига 
душман бўлган кучларга қарши курашда доимо ғолиб чиқади. Халқ 
эртакларида ижтимоий муҳим масалалар одилона ҳал этилади. Эртаклар 
содда ва тушунарли бўлгани учун ҳар қандай китобхонга тез етиб боради. 
Ўтмишда яратилган эртакларда халқчиллик кураши ўзининг ҳаққоний 
бадиий ифодасини топгандир. Халқнинг келажакка бўлган ишончи, 
адолатнинг адолатсизлик устидан ғалабаси, ёруғликнинг зулматни енгиши, 
озод ва бахтиёр ҳаётга эришиш ғоялари ёрқин образлар орқали 
тасвирланган. 
Халқ эртаклари ўз хусусиятларига кўра бир неча турга бўлинади: 
ҳаётий эртаклар, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли-афсонавий 
эртаклар, ижтимоий-маиший эртаклар. 
Халқ эртакларида эл-юртни кўз қорачиғидай авайлаб сақловчи ажойиб 
қаҳрамонлар улуғланади, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, узоқ 
масофалар яқин қилинади, кишилар характеридаги ярамас одатлар
номаъқул иллатлар танқид остига олинади, мардлик, эпчиллик, 
довюраклик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, вафодорлик, сахийлик ғоялари 
улуғланади.  
 
Назорат учун саволлар: 
1. 
Ёш авлод тарбиясида болалар адабиётининг аҳамияти қандай? 
2. 
Болалар адабиётининг катталар адабиётидан фарқи нимада? 
3. 
Болалар китобхонлигига эришиш учун нималар қилиш керак? 
4. 
Ёш авлод тарбиясида болалар адабиётининг аҳамияти? 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling