Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Топишмоқлар. Қадим-қадим замонларда ҳам ўзбек халқи ўз 
болаларини кучли, эпчил, ақлли қилиб тарбиялашга катта аҳамият 
берган.Ўша пайтларда ҳали болаларга таълим-тарбия берадиган иактаблар 
йўқ эди. Ана шунинг учун ҳам халқ турли ўйинлар ва бошқа воситалар
ўйлаб топган. “Бекинмачоқ”, “Чиллак”ка ўхшаш ўйинларда иштирок 
этувчи болаларда чаққонлик, эпчиллик каби жисмоний ҳислатлар пайдо 
бўла борган. Хўш, энди болаларнинг зеҳнини чархлаш учун нима қилиш 
керак эди? Топишмоқ, жумбоқ сингари ақлий ўйинлар ана шу саволга 
жавоб излаш жараёнида халқ томонидан яратилган. Топишмоқларнинг ҳам 
ижодкори халқдир. 
Масал. Кичкинтой тарбияси жуда муҳим ва ўта масъулиятли ва 
нозик ишлардан бири ҳисобланади. Бунинг учун болаларни ўз туйғу ва ўй-
хаёллари дунёсига олиб кириш лозим. Бу йўлда ота-онага, буви-бобога,
тарбиячига масал жуда қўл келади. Масал бола ақлининг ривожига
қизиқишига бой имкониятлар очиб беради. Кўп масаллар ёрдамида 
болаларнинг гўдаклик чоғлариданоқ адолатпарварлик, дўстлик, ўртоқлик 
туйғуларининг шаклланиши, уларнинг табиатга, ҳайвонот оламига меҳр-
муҳаббатларининг ошиши учун кенг йўл очилади. Чунки улар камол топар 
эканлар масал эшитади. Ҳар бир масалдаги яхши-ёмонни, гуноҳ-савобни 
билиб, мағзини чақиб, тушуниб ўсадилар. Бу эса, уларнинг келажагида 
оқкўнгил, меҳнаткаш, ота-онага, она-Ватанга, ҳайвонот оламига 
муҳаббатли бўлишлари учун кўприк воситасини адо этади.
Тез айтиш. Боланинг тилини равон, бурро қилишдан ташқари, 
ақлига-ақл қўшади, онгини ривожлантиради, хотирасини мустаҳкамлайди, 
ота-онасига, эл-юртига, ўзини қуршаб олган оламга нисбатан меҳр-
муҳаббатини оширади. Бошқача ибора билан айтганда, янги авлод ҳар гал 
ўзидан аввалги авлодлар кашф этган нарсаларни ҳисобга олади, 
ўзлаштиради. Бу йўл, шубҳасиз, бошқаларига қараганда оқилона, 
фойдали, порлоқ келажак йўлидир. 


83 
Тез айтиш қайта-қайта машқ қилдириш, берилган матнни осонгина
дилига, тилига жо қилиб олиш ҳар томонлама фойда сўз ўйини билан
ижро этиладиган ҳар бир тез айтиш замирида бир нечта вазифалар ётган 
бўлади. Шулардан биринчиси қайта-қайта машқ қилиш, тинимсиз 
такрорлаш натижасида боланинг нутқи ўсади, тили равон бўлади.
Буларнинг ҳаммаси йиғилиб келиб бола тарбиясига боғланади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling