Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

замонавий ёндашув
 
Режа: 
1. Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг мақсад ва вазифалари. 
2. Синфдан ташқари ўқиш учун китоб танлаш тамойиллари. 
3. Синфдан ташқари ўқишга раҳбарлик қилиш шакллари. 
4.Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг турлари. 
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: ўқув дастури, дарслик, 
мультимедиа, методик қўлланма, билим, кўникма, малака, компетенция. 
 
1. Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг мақсад ва вазифалари  
Синфдан ташқари ўқиш ўқув дастури билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 
унда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда яқиндан 
ёрдам беради. Бунинг учун ўқувчиларда китобхонлик маданиятини 
тарбиялаш, уларни оддий китобхондан ижодкор китобхон даражасига 
кўтариш талаб этилади. Болаларда китоб устида ишлаш малакасини 
шакллантириш уларда китобхонлик маданиятини тарбиялашнинг муҳим 
омилидир.
Синфдан ташқари ўқиш машғулотлари икки ҳафтада бир марта 
ўтказилади ва ўқиш учун ажратилган соатлардан фойдаланилади. Бадиий-
адабий асарлар мустақил равишда ва изчил ўқиб борилса, ўқувчиларнинг 
дунёқарашини кенгайтиришга, шакллантиришга хизмат қилади.
Синфдан ташқари ўқиш таниш бўлмаган муаллифнинг китоблари
муқоваси, титул варағи, кириш сўзи, мундарижаси ва расмларига қараб 
асарнинг тақвимий мазмунини аниқлаш вазифасини амалга оширишга 
хизмат қилади. Болаларга эзгуликка муҳаббат, ёвузликка нафрат уйғотиш, 
боғланишли нутқини ўстириш, адабий-эстетик тафаккурини юксалтириш 
ўқиш дарсларининг туб моҳиятини ташкил этади. 
Синфдан ташқари ўқиш босқичлари, дастур талаблари, тарбиявий 
вазифалари ўқувчиларнинг қизиқишлари билан белгиланади. Масалан, 
тайёрлов босқичида кичик ҳажмдаги асарни ўқитувчи ўқиб берса, 
ўқилганлар юзасидан суҳбат, қайта ҳикоялаш ўтказилса, бошланғич 
босқичда бутун синф ўқувчилари бир хил китоб билан таъминланади, 
барча ўқувчилар битта матн устида ишлайдилар. Бунда битта ёзувчи ёки 
бир мавзудаги асарлар кўргазмаси ташкил қилинади. Асар ичда ўқишга 


86 
топширилиши, альбомлар тайёрланиши, кинофильм ва диафильмлардан 
парчалар кўрсатилиши, мусиқий дақиқалар ўтказилиш ҳамда асар мазмуни 
юзасидан ижодий расмлар чиздирилиши ҳам мумкин. Бу жараёнда 
китобни сақлаш мақсадида уни ямаш, ўраш ўргатилади, “Эртаклар 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling