Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


АРМларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўйидагилардан иборат


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/40
Sana13.11.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1770571
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40
Bog'liq
4.1.АРМкутубхона

АРМларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўйидагилардан иборат: 
- Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз 
фаолиятининг мундарижасини ва аниқ шаклларини мустақил равишда 
белгилайди; 
- АРМтузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини 
ишлаб чиқади ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбариятига тасдиқлаш 
учун тақдим этади; 
- марказга берилган маблағларни тасарруф этади; 
- ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида 
лавозим маошларини; 
- ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдорларини белгилайди;
- фойдаланувчиларга ноѐб ва қимматли нашрларни беришда, 
шунингдек,АРМдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда 
гаровни (тегишли ҳужжат)белгилайди; 


34 
- АРМдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар 
томонидан АРМга етказилган зарарни ўндириш турлари ва миқдорларини 
белгилайди; 
- юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида АРМнинг 
кутубхона фондидан фойдаланиш шартларини белгилайди; 
- таълим муассасасининг таълим турлари, ўқув режалари,илмий-
тадқиқот ишлари мавзуси билан танишади.Унинг таркибий бўлинмаларидан 
АРМолдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар 
ва маълумотларни олади; 
- турли муассасаларда,ташкилотларда таълим муассасаси номидан 
вакиллик қилади,кутубхона ва ахборот-библиографик фаолият масалалари 
бўйича илмий конференциялар,йиғилишлар ва семинарлар ишида бевосита 
қатнашади; 
- бошқа АРМлар ,кутубхоналар,ташкилотлар билан белгиланган 
тартибда ѐзишмалар олиб боради; 
- амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-
кутубхона бирлашмаларга киради; 
- ахборот-кутубхона ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий 
дастурларини амалга оширишда танлов ѐки бошқа асосда қатнашади; 
- хорижий давлатларнинг АРМлари, кутубхоналари ҳамда бошқа 
муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга 
ошириш,шу жумладан,заруриятга кўра,халқаро китоблар айрбошлашни 
юритиш,белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб 
кириш,халқаро кутубхоначилик ва бошқа дастурларни амалга оширишда 
қатнашади. 
- АРМ фондларининг талаб даражасида сақланиши учун жавоб беради
- таълим муассасаси АРМга тааллуқли функцияларнинг баарилмагани 
учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради; 
- кутубхона-ахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган 
АРМ ходимлари амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда 
жавоб берадилар; 
- АРМходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling