Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
АРМ раҳбарлари ва ходимларини танловдан ўтказилиши, уларга
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
4.1.АРМкутубхона
АРМ раҳбарлари ва ходимларини танловдан ўтказилиши, уларга
қўйилган талаблар. Халқ таълими вазирлигининг 2006-йил 30 ноябрдаги №282-сонли буйруғига илова қилиб Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот- ресурс марказларининг рахбар кадрлари ва ходимларини танловдан ўтказиш 35 Ишчи гуруҳлари учун Йўриқнома қабул қилинди. Унда умумий қоидалар қуйидагилардан иборат: 1.Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006- йил 20-июндаги ―Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида‖ги № 381-сонли қарори асосида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-ресурс марказларининг раҳбар кадрлари ва ходимларини танловдан ўтказишнинг мазмунини белгилайди. 2. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-ресурс марказларининг раҳбар кадрлари ва ходимларини танлови Ўзбекистон Республикаси ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги ―2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 321-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 20-июндаги ―Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида‖ги № 381-сонли қарори, республикада амалга оширилаѐтган сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ислохотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги,таълим муассасасида олиб борилаѐтган маънавий- маърифий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини холис баҳолаш, муассаса ва ташкилотларда илмий, ўқув-методик ва таълим- тарбия жароѐнини такомиллаштириш мақсадида ўтказилади. 3.Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-ресурс марказларининг раҳбар кадрлари ва ходимларини танлови Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилади. Танловда қатнашувчи танловга узрли сабаблар билан келмаган тақдирда, унинг танловда қатнашиши бошқа муддатга кўчирилади, танловга узрсиз сабабга кўра қатнашмаган раҳбар ѐки ходим ―танловдан ўтмади‖ деб эътироф этилади. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, бўлимлари ўн кун муддат ичида танлов ишчи гуруҳига хулосалари асосида тегишли буйруқларини қабул қилади. Рахбар кадрлар танлов жараѐнидагинизолар амалдаги қонунчилик доирасида ҳал этилади. Хулоса қилиб айтганда, замонавий инсоннинг ўқиш жараѐни фақат мактаб, лицей ѐки коллеж, олий таълим муассаси билан тугамайди. Инсон бутун умри давомида таълим олиши, яъни таълим узлуксиз бўлиши зарур. Демак, узлуксиз таълим – давр талабидир. Шунинг учун ҳам бугун замонавий ахборот технологияларига алоҳида эҳтиѐж шаклланмоқда. Дунѐнинг ривожланган мамлакатлари каби Ўзбекистон Республикасида 36 компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамиз Президентининг 2002 йил 30 майда қабул қилинган ―Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида‖ги Фармони ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш, жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришга замин яратади. Фан ва техниканинг жадал ривожланиши жамият ҳаѐтининг барча соҳасини ахборотлаштиришга асос яратди. Ахборот-технологик ривожланишнинг ҳолатига мамлакатнинг иқтисодиѐт, инсонлар ҳаѐти ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни боғлиқ бўлиб қолмоқда. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling