Низомий номли тошкент давлат


КОРРЕКЦИОН (МАХСУС) ПЕДАГОГИКА АСОСЛАРИ


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

 
КОРРЕКЦИОН (МАХСУС) ПЕДАГОГИКА АСОСЛАРИ 
 
Коррекцион педагогиканинг предмети, вазифалари ва моҳияти. Ривожланишида 
турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан 
коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади. Коррекцион (махсус) педагогика 
(дефектология - юнонча defectus – нуқсон, камчилик, logos – фан, таълимот) – 
ривожланишда жисмоний ѐки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва 
ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг 
индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараѐнини бошқариш моҳияти, 
қонуниятларини ўрганувчи фан саналади. 
Илмий тушунча сифатида коррекцион педагогика замонавий педагогика фанида 
расман эътироф этилганига у қадар кўп вақт бўлмади. Узоқ вақт давомида педагогикада 
«дефектология» тушунчаси қўлланиб келинган.
Коррекцион педагогика (дефектология) таркибига қуйидаги соҳалари киради:
Педагогик луғатда «коррекция» тушунчаси (юнонча «correctiio» - тузатиш) 
педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизими ѐрдамида аномал болаларнинг 
психик ва жисмоний ривожланиш камчиликларини тузатиш (қисман ѐки тўлиқ) сифатида 
тушунилиши таъкидлаб ўтилади
1
.
Ана шу луғатда «коррекцион педагогика»нинг жисмоний ѐки психик камчиликка 
эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига муҳтож бўлган, соғлиғи 
имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ва шахсини ривожлантириш 
жараѐнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан эканлиги қайд этилади. 
Коррекцион педагогиканинг асосий мақсади – белгиланган (нормал) ва (мавжуд 
камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ѐки камайтиришдан иборат.
Коррекцион-педагогик фаолият яхлит таълим жараѐнини қамраб олувчи ҳамда 
мураккаб психофизиологик ва ижтимоий-педагогик чора-тадбирларнинг амалга 
оширилишини назарда тутувчи педагогик тизим. 
Диагностика 
коррекцион, 
коррекцион-ривожлантирувчи, 
коррекцион-
профилактик фаолиятлар билан бир қаторда тарбиявий ва коррекцион-ўқитиш, 
психокоррекцион фаолиятни ҳам амалга оширилишини таъминлайди. Коррекцион-
педагогик фаолият махсус таълим дастурига мувофиқ мутахассислар ѐрдамида аномал 
ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилган яхлит жараѐн.
1
Íîâîòîðôåâà Í.Â. Êîððåêôèîììàÿ ïåäàãîãèêà è ðïåôèàëüìàÿ ïðèõîëîãèÿ. Ñëîâàðü. – Ðîðêâà, 
Ïåäàãîãèêà, 1999.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling