Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti pedagogika va psixologiya fakulteti «psixologiya» kafedrasi
Download 3.67 Mb.
|
105777 PSIXOLOGIK TADQIQOTLARDA MA’LUMOTLARNI QAYTA ISHLASH 2020. UMK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мисол
- 6-мавзу. Маълумотларни статистик таққослаш
Чизиқли графикларнинг афзаллиги шундаки, улар исталган иккита нуқта орасидаги «эгри чизиқ остидаги майдон» тўғрисида фикр юритишга имкон беради. Бунда: майдон Х маълумотлар сони Х маълумотлар сони (фоизи)= эҳтимол. Мисол: Гуруҳингизнинг ўзлаштириш натижаларидан ташкил топган тақсимот қатори нормал кўринишга эга эканлигини исботлашга уриниб кўринг. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 6-мавзу. Маълумотларни статистик таққослаш (2 соат) Режа: Вариацион қаторнинг нормал тақсимланишга мослигини аниқлаш. Колмогоров-Смирнов мезони билан ишлаш. Фишер мезони биланишлаш. Жиҳоз: мавзу бўйича мисоллар ва жавоб варақаси Статистик ҳисобнинг асосий масалаларидан бири параметрлар деб аталадиган ва вариацион қаторнинг хусусиятларини етарли даражада ифодалаб берадиган характеристикаларини аниқлашдан иборат. Вариацион қаторлар қуйидагиларга асосан бир-биридан фарқ қилиши мумкин: а) белгининг атрофида кўпчилик вариантлар тўпланган қиймати бўйича. Белгининг бу қиймати тўпламда белгининг ривожланиш даражасини ёки бошқача айтганда, қаторнинг марказий тенденциясини, яъни қаторнинг ўзига хослигини акс эттиради; б) варианталарнинг қатор марказий тенденциясини акс эт- тирувчи қиймат атрофида ўзгарувчанлиги даражаси, яъни ўша қийматдан фарқ қилиш даражаси бўйича. Статистик мезонлар- ишончли хулқ-атворни таъминловчи ҳал қилувчи қоидадир, яъни янглиш гипотезани инкор этиб ҳақиқий гипотезани юқори муқаррарлик даражасида қабул қилинишидир. Статистик мезонлардан бири Колмогоров-Смирнов мезони ҳисобланади. Ушбу мезоннинг формуласи қуйидагича: Икки танлама дисперсияларининг гомогенлигини аниқлашда Фишер мезондан фойдаланилади. Ушбу мезон формуласи қуйидагича: --биринчи ва иккинчи танланманинг дисперсиялари. Статистик мезонлар муайян сонни ҳисоб-китоб қилиш методини, шунингдек, ушбу соннинг ўзини ҳам ифодалайди. Download 3.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling