Низомов Бадирдин Шахриддин ўғлининг “Эксплуатация қилинаётган биноларни мукаммал таъмирлаш жараёнида деворни намлик таъсиридан ҳимоя қилиш усуллари”
Download 66 Kb.
|
Такризлар изм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аслиев Сирож Аслиевич
- Диссертациянинг иккинчи бобида
Низомов Бадирдин Шахриддин ўғлининг “Эксплуатация қилинаётган биноларни мукаммал таъмирлаш жараёнида деворни намлик таъсиридан ҳимоя қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертациясига Самарқанд шаҳар "Фарзона стал сервис" MЧЖ директори Аслиев Сирож Аслиевич томонидан берилган ТАШҚИ ТАҚРИЗ Тақризга тақдим этилган магистрлик диссертацияси икк тилдаги (ўқитиш тили ва инглиз тилида) аннотация, титул варақ, мундиража, кириш, учта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 81 варақдан, шу жумладан, 3 жадвал, 22 расм, 38 номли библогра-фиядан ва 5 та Интернет сайтларидан ташкил топган. Диссертациянинг таркиби магистрлик диссертациялар таркибига қўйиладиган талабларга жавоб беради. Тақризга тақдим этилган диссертация иши Республикамизда ҳозирги кунда кенг кўламда амалга оширилаётган “Биноларни мукаммал таъмирлаш бўйича” Давлат Дастурининг ижроси билан боғлиқ долзарб масалага бағишланган. Диссертациянинг биринчи бобида биноларни ер ости сувлари таъсири-дан ҳимоя қилиш усуллари, биноларга таъсир қилувчи сувларнинг хусусиятлари, бино деворларини цокол деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлашнинг аждодларимиз томонидан қўлланилган усуллари, бино деворларини цокол деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлашнинг замонавий усуллари, биноларни ер ости грунт сувларидан антикапилляр ҳимоя қилиш усулл таҳлил қилинган, I боб бўйича хулосалар ишлаб чиқилган, диссертациянинг мақсади ва вазифалари белгилаб олинган. Диссертациянинг иккинчи бобида пойдевор конструкциясида намлик жараёнларини моделлаштириш, пойдеворнинг ғоваклик тузилишини ўрганиш учун намлик характеристикаларини танлаш, грунтда сувнинг капилляр кўтарилиш баландлигини ҳисоблаш, бетонда сувнинг капилляр кўтарилиш баландлиги ҳисоблашлар таҳлил қилинган ва II боб бўйича хулосалар ишлаб чиқилган. Мавжуд мабалардаги маълумотларни қиёсий таҳлили натижасида таъкидлаш мумкинки, “эркин” сувларнинг тик ҳаракати (кўтарилиши), грунтларнинг турига, зичлигига, табиий намлигига, ғовакликларнинг жойлашиш тартибига, қаттиқ заррачаларининг ўлчамига, кимёвий таркибига, муҳитнинг (грунт, сув, ҳаво) ҳароратига ва унинг ўзгаришига, “эркин” сув босимига, ер ости суви сатҳининг чуқурлигига ва ҳоказо каби омилларга боғлиқ. Маълумки зикр этилган омилларнинг сонли кўрсатгичларини ҳар бир ўзгарувчан ҳолат учун аниқлаш мумкин эмас. Демак, масалани назарий усулда ҳал этиб бўлмаслиги, бу масалани ечиш учун “тажриба-синов” усулигагина таяниш мумкинлиги олдинга сурилган. Грунтдаги капилляр намлик бир-бири билан боғланмаган ҳолатда (грунт заррачаларнинг бўғимларида), муаллақ (осилган) ҳолатда (менискининг таранглик кучи билан ушлаб турилган грунт сув сатҳига боғлиқ бўлмаган ҳолда) ва тиралган ҳолатда (бевосита грунт сув сатҳидан юқорида) бўлиши мумкин. ћмах баландликка кўтарилган сув устунининг оғирлиги менискнинг кўтариш кучи билан мувозанатлашгунча бу куч сувнинг кўтарилишига сабаб бўлади: ва (2.17) Бу ерда сувнинг солиштирма оғирлиги, бундан . (2.18) Капилляр ҳодисаларнинг кўриб чиқилган қонуниятлари чангли ва глинали грунтларга сезиларли чекланишлар билан хосдир. Грунтдаги максимал капилляр кўтарилишнинг баландлиги амалда 2...3 м га етади, юқоридаги формулага мувофиқ капиллярларнинг диаметри 0,005 мм дан кам бўлса, капилляр кўтарилишнинг баландлиги юз баробар катта бўлиши аналитик усулда исботланган. Download 66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling