Ногиронлиги бўлган ёшлар билан индивидуал ишлаш


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana18.06.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1577486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
7. Ногирон ёшлар ҚЎЛЛАНМА 080323

 
 
Аниқлаш шакллари: 
 
I. Фуқароларнинг 
мурожаатлари орқали 
II. Уйма-уй юриш орқали 
Ногиронлиги 
бўлган 
ёшларнинг вазирлик, давлат 
қўмиталари, 
идора 
ва 
ташкилотлар, 
маҳаллий 
ҳокимликлар, шунингдек Ёшлар 
ишлари 
агентлигига 
фуқаролардан келиб тушаётган 
мурожаатларни таҳлил қилиш 
ҳамда 
ногиронлиги 
бўлган 
ёшлар 
билан 
боғлиқ 
муаммолар, уларнинг эҳтиёж ва 
қизиқишларига 
алоҳида 
эътибор қаратиш.
Маҳалла 
раиси, 
ёшлар 
етакчиси, 
ҳоким 
ёрдамчиси, 
хотин-қизлар, 
профилактика 
инспекторлари 
фаоллари 
томонидан 
бириктирилган 
маҳаллаларда ҳамкорлар билан 
биргаликда ногиронлиги бўлган 
ёшлар билан боғлиқ барча 
йўналишдаги муаммоларни ҳар 
ярим 
йилда 
бир 
маротаба 
аниқлаш чораларини кўриш. 
 


12 
Ногиронлиги бўлган ёшлар ҳақидаги маълумотлар 
ўрганиш шакллари
 
кўчабоши, 
(уйбоши), 
маҳалла 
фаоллари, 
қўни 
қўшнилардан оғзаки, ёзма ва электрон шаклларда маълумот 
олиш; 
хонадонга ташриф буюриб, ногиронлиги бўлган ёшлар 
ва унинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказиш орқали;
муаммоли ногиронлиги бўлган ёшларнинг иш 
жойидан, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, ФҲДЁ, 
маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасаларидан 
маълумотлар олиш орқали; 
ёшларнинг маиший-турмуш тарзи; 
ҳулқ-атвори (қизиқиши, дунёқараши, зарарли одатлари);
оила аъзолари ва яқин танишлари (алоқалари) билан 
ўзаро муносабатлари;
маҳаллада тутган ўрни ва атрофдагилар (қўшнилар) 
билан муносабатлари;
бирор бир иш билан машғуллиги;
норасмий иш жойи ва ишининг мазмуни; 
ишга ва иш жойига нисбатан муносабати;
севимли машғулоти. 
Ҳар хил касалликлар асоратлари билан, бахтсиз ходисалардан 
кейин ҳамда бошқа сабаблар билан ёшлар ўз ҳуқуқ ва имтиёзларини 
билмаганлиги 
сабабли 
туман 
тиббиёт 
бирлашмаларига 
ногиронликка чиқиш учун мурожаат қилмаган бўлиши мумкин. 
Бундай вазиятда маҳалла фаоли оила шифокорига мурожаат қилади 
ва ногиронлик белгилари аниқланса, туман тиббиёт бирлашмаси 
врачлик-маслаҳат комиссияси томонидан тиббий ҳужжатлари 
расмийлаштирилиб, натижасига кўра, ногиронлик белгилашга асос 


13 
бўлган тақдирда, тиббий ҳужжатлари ўрнатилган тартибда тиббий-
ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилади. 
Шунингдек, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, 
анатомик нуқсонлар, шунингдек, тузалмайдиган касалликлар ва 
асоратлари бўлган ҳамда асоратли сурункали касалликлари билан 
оғриган ёшларга тиббий ҳужжатлари, объектив ҳолатлари ҳамда 
ижтимоий ҳолатига кўра, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан 
ногиронлик белгиланади. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling