Ногиронлиги бўлган ёшлар билан индивидуал ишлаш
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
7. Ногирон ёшлар ҚЎЛЛАНМА 080323
- Bu sahifa navigatsiya:
- “I – гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар” – меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотган ва доимий парваришга муҳтож беморлар. “II – гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар”
- “III – гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар”
- “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар”
9 АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР “Ногиронлиги бўлган ёшлар” – барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланганлиги муносабати билан давлат ва жамият томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилишига ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган ёшлар. “I – гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар” – меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотган ва доимий парваришга муҳтож беморлар. “II – гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар” – меҳнат қобилиятини қисман йўқотган, лекин бошқаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлмаган, шунингдек, меҳнат туридан қатъи назар, унда узоқ муддат ишлай олмайдиган шахслар. “III – гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар” – меҳнат қобилияти сезиларли даражада пасайган, лекин меҳнат қобилиятини йўқотмаган шахслар. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар” – бу юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган, давлат ва жамият томонидан алоҳида ҳимоя қилишга ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар, шу жумладан: ногиронлиги бўлган болалар, жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар, муайян яшаш жойига эга бўлмаган болалар, зўравонлик ва эксплуатация, қуролли можаролар ва табиий офатлар натижасида жабрланган болалар. 10 ЁШЛАРДА НОГИРОНЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР Ногиронлиги бўлган ёшларнинг бўш вақтини мароқли ташкил эилмаслиги ҳар хил салбий омилларга олиб келади. Ёшларни спорт билан шуғулланмаслиги, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслиги ва касалликларни вақтида аниқланиб даволанмаслиги сабабли ҳар хил асоратлар бериши ҳисобига ногиронлик келиб чиқади. Ногиронликни қуйидаги сабабига кўра белгиланади: умумий касалликлар натижасида; болаликдан туғма касалликлар натижасида; касб касаллигига чалиниш туфайли; Ватанни ҳимоя қилиш ёки бошқача тарзда ҳарбий бурчни бажариш пайтида; ҳарбий хизматни ўташ даврида орттириб олган касаллик натижасида; меҳнатдан шкастланиш каби сабаблари мавжуд. Бундан ташқари, ўз навбатида, ногиронлиги бўлган ёшларни ўз вақтида иш билан таъминлаш орқали жисмоний фаоллигини ошириш, ҳунарга ва ўқишга қизиқтиришнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқишни ҳамда амалиётга жорий этишни тақозо этади. Бу эса ногиронлиги бўлган ёшларнинг қийнаётган муаммолар, уларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини мунтазам равишда назорат қилиб боришни ҳамда уларни бартараф этиш борадасиги зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлиги ваколатли субъектларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида намоён бўлади. Ногиронлиги бўлган ёшлар билан ишлашда маҳалладаги профилактика инспектори, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси бир ёқадан бошчиқариб, қоғозда эмас амалда ҳакаратлар якдиллиги асосида ишни ташкил этиши мақсадга мувофиқ. 11 НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ, ЭҲТИЁЖЛАРИ ВА ҚИЗИҚИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ МЕХАНИЗМИ Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling