Ногиронлиги бўлган ёшлар билан индивидуал ишлаш


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana18.06.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1577486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
7. Ногирон ёшлар ҚЎЛЛАНМА 080323

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
 
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг 
мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш, ногиронлик 
белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик ҳамда инсоннинг ҳуқуқ 
ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглигини 
таъминлаш, ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган 
қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини 
ҳурмат қилиш, объектлар ва хизматларнинг қулайлиги таъминлаш 
шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлатнинг 
ҳаётига жалб этиш муҳим ҳисобланади. 
Ногиронлиги бўлган шахслар (болалар) деб – соғлиғи 
йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари 
турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги 
даражасига қараб ва ижтимоий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда 
ногиронлиги бўлган шахслар (болалар) деб топилади. Ўзига ўзи 
хизмат қилиш, мустақил ҳаракат қилиш, мўлжал олиш, мулоқот 
қилиш, ўз ҳулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш, меҳнат фаолияти 
билан шуғулланиш даражаларига асосан ногиронлик гуруҳларга 
ажратилади. 
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ўз вақтида ҳисобга 
олишнинг самарали электрон механизми яратилди, ногиронликнинг 
белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларни кузатиб бориш
ва қўллаб-қувватлашнинг, шу жумладан замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ногиронлиги 
бўлган шахсларнинг ижтимоий аҳволини таъсирчан мониторинг 
қилиш, уларнинг турмуш шароитларини ҳар томонлама баҳолаш, 
индивидуал ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш ҳамда ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш 
имконини берувчи ягона комплекс тизимини жорий этиш ишлари 
хозирги кунда амалга оширилган ва такомиллаштирилмоқда. 
Ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний, ақлий, сезги ёки руҳий 
нуқсонлари бўлганлиги сабабли ижтимоий, руҳий, жисмоний 



жиҳатдан ҳаётга мослашиши учун бу тоифадаги шахсларга 
давлатимиз ва жамият томондан моддий, маънавий ва руҳий кўмак 
бериб келинмоқда.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling