Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги «Аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз»
номли нутқи
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга расмий ташрифи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига илк давлат ташрифи
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4−5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11−15 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлди ва
Пекин шаҳрида «Бир қутб, бир йўл» халқаро форумида иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштироки
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди (Остона шаҳри)
Самарқанд шаҳрида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 5-6-сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9−10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташрифи ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштироки. Саммит «Ислом дунёсида фан, технологиялар, инновациялар ва модернизация» шиори остида ўтказилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш» мавзусидаги фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев якшанба куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштироки
- Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун;
- Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича;
- БМТнинг Ўзбекистондаги роли;
- Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасида;
- Минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш;
- Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш;
- Дунёда терроризм таҳдидлари;
- Ёшлар муаммоси;
- Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳияти;
- Ўзбекистон ҳеч қандай блокка қўшилмайди.
"Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун"
Жамиятимизда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад – "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат.
Умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Бу стратегияни ишлаб чиқишда биз ўзимизга четдан назар ташлаб, салоҳият ва имкониятимизни холис баҳолаш билан бирга, хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича танқидий таҳлил қилдик.
2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқотимиз фаоллашиб бормоқда.
Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти парламент ва фуқаролар томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
Иқтисодиёт тизимини либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш амалга оширилаётган ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишларидир.
Биз оддий бир хақиқатдан келиб чиқмоқдамиз: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.
Ўзбекистон шу ойнинг бошидан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтди. Бу борада аҳоли учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди.
Мамлакатимизда илк бор тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институти жорий этилди.
Янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилди, уларда инвесторларга кенг имтиёзлар яратиб берилди.
Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда, биз Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шериклик алоқаларини янгитдан тикладик.
Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўла ҳамоҳанг эканини таъкидлашни истардим.
Do'stlaringiz bilan baham: |