Nomonjonov asadbek


Download 1.35 Mb.
bet3/24
Sana24.12.2022
Hajmi1.35 Mb.
#1060162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
indivudual loyxa

7. Индивидул лойиха ишининг титул варағи намунаси иловада келтирилган.



  1. Алоқа линия иншоатларини лойиҳалаштириш

Алоқа тармоқларининг – энг мураккаб, қимматбаҳо қисмини линия иншоатлари ташкил этади. Линия иншоатларига кетадиган ҳаражатлар умумий ҳаражатларнинг 60…70% ташкил этади.


Алоқа линия иншоатларининг лойихаси техник–иқтисодий ҳужжатларнинг комплекси ҳисобланиб, техник ва иқтисодий томонлари бир–бири билан чамбарчас боғлангандир.Унда лойихалаштирилаётган линия иншоатларининг қурилиши техник ва иқтисодийий томондан ҳисоблаб чиқилиб ечимлари график ва чизма равишда тасвирланади. Лойиҳалаштиришда фақатгина линия иншоатлари бўлмасдан унда маълум бир объект бинолари, тармоқнинг линия қурилмалари ҳам кўрсатилиши лозим.
Алоқа линияларини лойиҳалаштиришда асосий эътибор қурилиш ва линия эксплуатациясига кетадиган сарф ҳаражатларни кичик бўлиши, қурилиш ишлари юқори сифатли, ҳамда алоқа линиялари ишончли ва сифатли ишлаши лозим.
Ишлаб турган тармоқлар қайта қурилиши ва янги қурилиш ишларини лойиҳалаштириш асосан республикамизнинг Алоқа лойиҳалаштириш институти томонидан олиб борилади. Бундан ташқари махаллий тармоқларни лойиҳалаштириш ишлари “Ўзбектелеком” АЖ тасаруффидаги вилоят телеком филиалларининг лойиҳалаштириш–конструкторлик бўлимлари ҳам олиб боришлари мумкин. Бундан ташқари Республикамизда “Алоқаинвест” қурилиш компанияси тасаруффидаги махсус лойиҳалаштириш институтлари келишган ҳолда лойиҳалаштириш ва изланув ишлари ва лойихаларни жойларда келишилган ҳолда ҳам олиб боришлари мумкин.
Лойиха тайёрлаш учун буюртмачи томонидан лойиҳалаштириш институтларига ариза берилгандан сўнг, ҳар бир лойиха учун лойиха бош мухандиси тайёрланади. Лойиха бош мухандисининг иш фаолияти, хуқуқи, мажбуриятлари ва жавобгарлиги институт томонидан тайёрланган қонун қоидалари асосида олиб борилади. Лойиҳалаштириш ишларини бажариш учун асос лойиҳалаштириш вазифаси бўлиб, у буюртма берувчи корхона томонидан берилади. Берилган бундай вазифа лойихани бошқа корхоналар билан келишилади ва келишилган тартибда тасдиқланади. Лойиҳалаштиришнинг технологик жараёни тартиб қоида асосида олиб борилади, лойиҳалаштириш аввал иқтисодийий томондан асослаш бўйича олиб борилиб, унда қурилишда қўлланиладиган материалларнинг мавжудлигини режалаш асос қилиб олинади. Оптимизация (ёки вариант танлови) жараёнида лойихаларни оптимал, ихтиро ечимлари асосида олиб борилиши керак. Бунда бир нечта вариант лойихалари ишлаб чиқарилиб улар намунавий лойиха билан солиштирилади, ундан кейин эса оптимал ечимлар асосида лойиха танланади. Ушбу индивидул лойиха иши толали оптик алоқа линияларини лойиҳалаштиришда техник ечимлар, унинг иқтисодийий самарадорлиги хусусида бўлади.



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling