Nomonjonov asadbek


Лойиҳалаштирулувчи алоқа магистралида каналлар сони ҳисоби


Download 1.35 Mb.
bet4/24
Sana24.12.2022
Hajmi1.35 Mb.
#1060162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
indivudual loyxa

3. Лойиҳалаштирулувчи алоқа магистралида каналлар сони ҳисоби

Лойиҳалаштирилувчи транспорт тармоғи топшириқ вазифаси асосида берилган ҳудудий ёки шаҳарлараро тармоқ бўлиб у қуйидаги кўринишга эга:





3.1-расм. Шаҳарлараро алоқа транспорт тармоғи бўйлаб алоқа ташкил этиш схемаси


Миллий ёки шаҳарлараро транспорт тармоғи қуйидаги кўринишда ташкил топади “А” ва “Б” охирги манзилгоҳлар бўлиб улар орасида битта ёки бир нечта оралиқ манзилгоҳлари бўлиши мумкин. Оралиқ ва оҳирги манзилгоҳлар шаҳарлараро автоматик станциянинг (ШААТС) аппаратлар залида жойлаштирилиши мумкин. Линия-аппарат залида кўп каналли алоқа узатиш воситаларининг ускуналари ва қурилмалари жойлаштирилади. Оҳирги манзилгоҳда жойлашган ускуналарга станцияда қўлланувчи боғловчи линиялар ёрдамида ШААТСнинг коммутацион ускуналарига уланади, шунингдек ШААТС ўз навбатида станциялараро боғловчи линиялар ёрдамида шаҳар телефон тармоқлари станциясининг (ШТТ) ва қишлоқ телефон тармоқларининг (ҚТТ) станциялари билан боғланади. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида яшовчи абонентлар эса хизмат кўрсатувчи АТС билан абонент линияси ёрдамида боғланади ва бу билан АТСда ва ШААТСда хизмат кўрсатувчи юклама ҳосил қилади бу юклама Эрланг (Эрл) ўлчов бирлигида ўлчанади. Транспорт тармоғи орқали узатилувчи маълумотлар эса транспорт тармоғининг трафиги деб аталади ва иккилик импулсларнинг узатув тезлигида яъни бит/с (кбит/с, Мбит/с, Гбит/с) ўлчов бирлигида ўлчанади. Транспорт тармоғининг трафиги ўз навбатида иккита охирги манзилгоҳлар орасида ташкил қилинувчи каналлар сонини аниқлаб беради.


Лойиҳалаштирилувчи манзилгоҳлар орасида лозим бўлган каналлар сони шу манзилгоҳда яшовчи аҳоли сони ва бу манзилгоҳлар орасидаги аҳолининг маълум бир гуруҳини бир-бири билан ўзаро қизиқув даражасига боғлиқ.
Ҳар қандай вилоят маркази ва шу вилоятда яшовчи аҳоли сони статистик маълумотлар ёки оҳирги марта аҳолини рўйхатга олинган маълумотлар асосида ҳисобланади. Лойихалаштиришнинг келажак даври учун аҳолининг ўсиши эътиборга олинади.
Аҳоли сонининг ўртача ўсиш ҳисобига бўладиган миқдори қуйидаги ифода билан аниқланади:


киши (3.1)

бу ерда: Н0 – аҳолининг рўйхатга олиш пайтидаги сони, минг киши;


Р – манзилгоҳда аҳолининг ўртача йиллик ўсиши, % (рўйхатга олиш маълумотлари асосида Р=2 3%);
t – аҳолини рўйхатга олиш ва лойиҳалаштириш вақти орасидаги давр, йил.


, йил

бу ерда: tлв – лойиҳалаштириш вақти (мисол учун 2020 йил), йил;


tpo – рўйхатга олиш вақти, йил(мисол учун 2017 йил).

Келажак давр учун лойиҳалаш йили жорий йилга нисбатан 5 йил илгарироқ олинади, яъни:




, йил

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling