«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8- маъруза: Матн ва дискурс Таянч тушунчалар
Адабиётлар:
1.Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008. 2.Ҳакимов М. Ўзбек тили прагматикасини ўрганиш. Фарғона, 2011 3. Маслова А.Ю.Введение в прагмалингвистику .М. 2010 4.Лутфуллаева Д, ва б. Ўзбек мулоқот матнининг дейктик бирликлари.ЎТА// 2011 . 6 5. hоmepages.tversu.ru/~ips/pragmf.html 6.zpopova@phil.vsu.ru 8- маъруза: Матн ва дискурс Таянч тушунчалар: матн, дискурс, шахсий дискурс, институционал дискурс, дискурсология Нутқий мулоқотнинг инглизча номи дискурсдир. Матннинг изоҳловчининг ҳаёлий тасаввурида шаклланиши дискурс деб аталади.Ғарб тилшунослигида кенг қўлланилаётган «дискурс» (инг. discourse; фран. Discours муҳокама қилмоқ, музокара олиб бормоқ маъноларини билдиради) тушунчаси дастлаб лисоннинг гапдан юқори турадиган сатҳи сифатида таҳлил қилинди. Психолингвист Т.М.Дридзе, матн фаолиятини инсон фаолиятининг мустақил кўриниши эканлигининг тасдиғи ва ушбу ҳодисанинг моҳиятини нутқий фаолият доирасидан излаш маслаҳатини беради. Тўғри, матн нутқий фаолиятнинг мантиқий – ақлий, баҳолаш, эмоционал, ижтимоий-психологик жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Аммо бу боғлиқлик тобелик муносабатининг аксидир, зеро, матн – нутқий фаолият маҳсулидир. Нутқий фаолиятнинг бошқа турларидаги каби, матн ҳодисасининг моҳиятини аниқлаш ва уни бошқа лисоний ҳодисалардан фарқлаш учун унинг категориал хусусиятлар қаторини ажратиш лозим. Матн тилшунослиги билан қизиққан тадқиқотчилар мурожаат қилиб келаётган таърифни олсак, унда матн тўғри тузилган бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиниш талаби қўйилган: матн мазмунининг унинг номланишига (сарлавҳага) мос келиши; ўз номланишига (сарлавҳасига) нисбатан тугалланган ҳамда янги функционал стил (вазифавий услуб) талабларига мос равишда бадиий ишланганлиги; унинг таркибида асосан мантиқий ва бошқа турдаги алоқалар воситасида бириккан гапдан йирик бирликларнинг мавжудлиги; коммуникатив мақсадга йўналтирилганлиги ва прагматик шартларнинг мавжудлиги. Ҳақиқатдан ҳам матн, кўп қиррали нутқий тафаккур фаолияти маҳсули сифатида, ўз таркибидаги бўлакларнинг мазмуний мундарижасига таъсир ўтказади. Матн мазмуни шаклланишида баён қилинаётган воқелик билан бўлган муносабат муҳимдир. Баён қилинаётган воқеа-ҳодиса эса яхлит объект сифатида идрок қилинади. Шунинг учун ҳам бўлса керакки, матн мазмуни негизида алоҳида мавзу, бошқача айтганда – топик туради. Тугалланганлик матн яхлитлигининг белгисидир. «Матн» ва «дискурс» тушунчаларининг негизидаги ҳодисаларни фарқлашда функционаллик-структуравийлик, динамик-статик, актуаллик-виртуаллик каби қарама-қаршиликлардан фойдаланиб келинмоқда. Матн ва дискурс таҳлили муаммолари билан кўп йиллардан буён машғул бўлган Микаэл Стаббс 1983 йилда нашр қилинган асарида қуйидагиларни ёзган эди: «Одамлар гаплар тасодифий қаторини боғлиқ (coherent) матндан фарқлай оладилар, шунинг учун ҳам когерентликни таъминловчи тамойилларни ўрганиш дискурс таҳлилининг мавзусидир». Эътибор беринг, матн ҳодисасининг моҳияти когерентлик (қисмлар боғлиқлиги) билан белгиланмоқда. Аммо матн тилшунослигининг илк даврларида эътибор асосан когерентликни ифодаловчи формал воситаларни аниқлаш ҳамда қисмлар боғлиқлиги асосида юзага келадиган яхлитликнинг (матннинг) тузилиш моделлари, намуналиликни ажратишга қаратилди. Натижада, матнни турғун структура сифатида оғзаки нутқ материалига, дискурсга қарама-қарши қўйиш ҳаракати авж олди. Матннинг турғун, тайёр маҳсулот, дискурсни эса кечаётган нутқий мулоқот жараёни сифатида талқин қилиниши уларнинг кескин фарқланишига сабаб бўлади. Демак, маъно шаклланиши икки томонлама ақлий фаолият натижасидир. Шунинг учун қоғозга туширилган матнда асл маънодаги белги йўқ. Уларда фақатгина ҳарфлар тўплами мавжуд. Мулоқот - ахборот алмашув жараёни, унинг мақсади ҳам шу. Ахборот узатиш ёзма ёки оғзаки усулда кечиши билан унчалик фарқ қилмайди. Ҳатто диалог ҳам ёзма нутқ воситасида кечиши мумкинлигини биламиз (масалан, дипломатик ноталар алмашинуви, хуфёна ёзишмалар, «Меҳробдан чаён»даги Анвар ва Раънонинг ёзма шеърий севги изҳори кабилар). Сиёсий ва илмий мазмундаги маърузалар аввал ёзма тайёрланиб, кейин ўқиб берилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик «илмий матн» ва «илмий дискурс» тушунчаларини бир хил маънода англайдилар, чунки бу ҳолатда матн тузилиши унинг шакллантирувчи мантиқий ва коммуникатив шароитлар, когнитив, прагматик омиллар, илмий хабар муаллифининг коммуникатив режаси ва бошқа кўпгина лисоний материалга ҳамроҳлик қилувчи нолисоний факторлар билан боғлиқдир. Демак, матннинг online режимида идрок этилиши, унинг мундарижасини тасмасимон (алоҳида қисмлар қатори) кўринишда тингловчи (ўқувчи) томонидан қабул қилиниши ва идрок этилишидан иборатдир. Е.С.Кубрякованинг талқинича, «инсон тажрибасининг маълум бир парчасини акс эттирмайдиган ва уни фаҳмлаш имконини бермайдиган матннинг ўзи бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас». Шунга биноан матнда акс этган воқелик мазмунини ҳамда унда акс топган предмет ва ҳодисаларга берилаётган баҳони, ҳис-туйғуларни таҳлил қилиш имкони мавжуддир. Матн ақлий модел – фреймнинг воқеланиши бўлганлиги учун ҳам унинг идроки ҳам ушбу моделнинг қайта яратилишини тақозо этади. Адресат воқеликнинг лисоний тасвири – образини англаш, тушуниш орқали ўз билим доирасини кенгайтиради. «Дискурс» «матн»га нисбатан кенгроқ мазмунда талқин қилинмоғи керак. «Дискурс – бир пайтнинг ўзида ҳам лисоний фаолият жараёни, ҳам унинг маҳсулидир».Дискурсив фаолият моҳиятан билим (маълумот) бериш ҳамда «янги билимни шакллантирувчи ҳодисадир».Билим узатилиши ва янгидан шаклланиши учун эса матн яратилмоғи даркор, демак, матн дискурсив фаолият кечаётган пайтнинг ўзидаёқ яратила бошлайди. Дискурс инсон онгли фаолиятининг маълум бир тури, туркуми бўлса, матн унинг бир кўринишидир. Дискурснинг яратилиш ва қабул қилиниши бир хилда маданиятнинг маълум замон-макон майдонида, аниқ коммуникатив муҳитда кечади. Дискурсда ахборот узатиш мақсади мос келадиган мазмун яратилади. Бу мазмун доирасида коммуникантлар муносабатини, уларнинг ижтимоий мавқеини, жамиятда ҳаракатда бўлган ахлоқий-этик нормаларни акс эттирувчи ижтимоий-маданий ахборот жамланади. Ушбу турдаги ахборотларнинг мавжудлиги ва мазмуннинг коммуникатив мақсадга мослиги мулоқотнинг самарасини, дискурснинг ахборот воситаси бўла олишини таъминлайди. Дискурс ва матн ҳодисаларининг ҳар иккаласи ҳам мулоқот иштирокчиларининг онгли фаолияти туташадиган макондир. Онгли фаолият эса доимо маънавий-маданий асосга эга бўлади.Ижтимоий нуқтаи назардан тилшунос В.И. Карасик дискурснинг икки асосий турини ажратади: шахсий ва институционал. Нутқий мулоқотни тадқиқ қилувчи фан- дискурсология деб номланади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling