«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
- маъруза Ҳ.Грайс таълимоти: максима - тамойиллар. Ҳурмат тамойили
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
6- маъруза Ҳ.Грайс таълимоти: максима - тамойиллар. Ҳурмат тамойили.
Таянч тушунчалар: максима-тамойиллар, ҳамкорлик тамойили, ҳурмат тамойили, постулатлар, одоб-ахлоқ( этикет). Прагмалингвистикада лисоний мулоқотнинг самарали кечишини тизимли равишда тадқиқ қилиш лозимлигини асослашга ҳаракат қилганлардан бири Ҳ.Грайсдир. У 1967 йилда Ҳарвардда ўқиган маърузаларида лисоний мулоқот оқилона ва умумқабул қилинган тамойилларга риоя қилингандагина самарали кечиши мумкинлигини уқтирди. Ҳ.Грайс таълимотига биноан коммуникатив фаолият асосини ўзаро ҳамкорлик тамойили ташкил қилади. Бу умумий тамойил қуйидагича таърифланади: «Мулоқот диалогининг ушбу босқичида сенинг коммуникатив улушинг мулоқот мақсади ва вазияти талабига жавоб бериши керак». Ҳамкорлик ҳосил бўлиши учун мулоқот иштирокчилари тўрт асосий тамойилга (Ҳ.Грайс ибораси билан айтганда, maxim - максималарга) амал қилмоқлари даркор. Ушбу тамойилларнинг ўзаро фарқи ахборотнинг қай йўсинда узатилиши билан боғлиқ. Маълумки, ахборот алмашинилиши жараёнида миқдор, сифат, муқобиллик ва муомала тарзи муҳим роль ўйнайди. Худди шунга биноан қуйидаги максима-тамойиллар ажратилади: 1. Миқдор тамойили (маълум қилинаётган ахборотнинг миқдорини белгилаш ёки чегаралаш): а) маълум қилинаётган ахборот талаб даражасида бўлмоғи даркор; б) ортиқча маълумотни беришга ҳаракат қилма. 2. Сифат тамойили, яъни «берилаётган ахборот ҳақиқат бўлишига ҳаракат қил»: а) ёлғон ахборотни узатишга ҳаракат қилма; б) ўзинг тўлиқ маълумотга эга бўлмаган ҳодиса ҳақида гапирма. 3. Мавзуга оидлик тамойили – мавзудан узоқлашма, керак бўлган маълумотни беришга ҳаракат қил. 4. Мулоқот услуби (тарзи) тамойили, яъни «аниқ ва тушунарли сўзлашга ҳаракат қил»: а) нотаниш, тушунилиши қийин бўлган ибораларни қўллашдан қоч; б) дудмалликдан узоқ тур; в) баёнинг қисқа бўлсин; г) нутқинг мантиқий узвийлик, тартибда бўлиши лозим. Мулоқот самарасини таъминловчи қоидалар турлича, уларнинг сони Ҳ. Грайс ажратган икки жуфт максима билан чегараланмайди. Шу ўринда Ҳусайн воиз Кошифий суҳбат, гапириш одоби ўн олти (мартабага етганлар учун – саккизта ва мартабага етмаганлар учун - саккизта) тамойилга амал қилишни талаб этган. Ғарб прагмалингвистлари ҳам Ҳ. Грайс таснифидан охиригача қониқмадилар. Жеофри Лич самарали мулоқот қоидаларини шахслараро муносабат доирасида ва матн сатҳида алоҳида кўринишда намоён бўлади, деб ҳисоблайди. Биринчи гуруҳга оид қоидалар ботиний нутқ жараёнида, яъни мулоқот бирлигининг мақсади (интенционал қисми) шаклланаётганда, когнитив фаолият босқичида амалда бўлади. Иккинчи гуруҳ қоидалари эса концептуал мазмуннинг лисоний воқеланиши жараёнида фаоллашиб, нутқий тузилмаларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос тартибга солувчи механизм –регулятор вазифасини ўтайди. Натижада, мулоқот риторикаси икки турга ажралади: Шахслараро муносабат риторикаси: ҳурмат, ҳамкорлик ва киноя тамойиллари асосида амалга ошади; Матн риторикаси: ахборотни идрок этиш ва англаш тамойили, тежамкорлик тамойили, аниқлик ёки яққоллик тамойили, маънодорлик ёки ифодадорлик тамойили. Сўзловчи мавжуд бўлган риторик заҳира имкониятларидан фойдаланган ҳолда тафаккурда юзага келган ва маълум иллокутив мазмунга эга бўлган концептни матнга кўчиради. Концептнинг нутқий вазият матнида воқеланиши аниқ бир ифода шаклини танлаш воситасида амалга оширилади.Ж.Лич, С.Левинсон, П.Браун, Р.Лакофф, Г.Каспер ва бошқалар мулоқот бошқарувида ҳурмат тамойили унинг самарали кечишини таъминловчи асосий манба эканлигини таъкидлайдилар. Тилшунослик фанида ҳурмат категориясининг турли тилларда ифодаланиши, мазмун-маъно майдони ҳақида қатор тадқиқотлар бажарилган. Прагмалингвистик талқинда эса ҳурмат тамойили ижтимоий муносабат тамойилидир. Прагмалингвист Ж.Лич ҳурмат тамойилининг воқеланиши олтита ҳеч қандай исботни талаб қилмайдиган қоидалар (постулатлар) фаоллашувидан иборат дейди: 1. Хушмуомалалилик, назокат, одоб қоидаси (суҳбатдош уринишлари «сарфи»ни камайтир; унинг фойдасини кўпайтиришга ҳаракат қил); 2. Ҳиммат, олижаноблик қоидаси (ўз фойдангни камроқ кўзла, барча «сарф»ни ўз зиммангга ол); 3. Маъқуллаш, таҳсин қоидаси (ўзгаларни ёмонлама, ғийбат қилма, койима); 4. Камтарлик, камсуқумлик, оддийлик қоидаси (ўз-ўзингни мақташни кескин камайтир); 5. Ризолик, муросасозлик қоидаси (тортишувлардан қоч, муросага урин); 6. Хуш кўриш, майл, ёқтириш қоидаси (хайриҳох, оқкўнгил бўл). Ҳурмат тамойилининг кенг миқёсда ўрганилиши натижасида социопрагматика мустақил тадқиқ соҳаси сифатида шаклланди. Социопрагматикада ҳурмат категорияси тамоман ўзгача талқинга эга. Маълумки, одатий талқинда «ҳурмат» тушунчаси этикет, одоб нормалари билан боғланади ва бир шахснинг иккинчисига нисбатан эътиборли бўлиши англашилади. Социопрагматикада эса бу ҳодиса лисоний мулоқот жараёнида фаоллашувчи коммуникатив режа-стратегиялар тўплами сифатида қаралади. Бу йўсиндаги таҳлилда эътибор у ёки бу вазиятга мос тушадиган коммуникатив ҳаракатлар танловига қаратилади. Танлов эса, лисоний воситалариннг этикет нормаларидан ташқари, нормага зид томонларини ҳам қамраб олади.Социопрагматиканинг шаклланиши Ж.Лич, Г.Каспер, П.Браун, С.Левинсон, Ж.Юл кабилар номи билан боғлиқ. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling