Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Прагмалингвистика тилшуносликнинг мустақил соҳаси сифатида
Прагмалингвистиканинг методологик негизи. “Прагматиклингвистика” фани нутқ вазиятини лисоний бирликлар моҳиятининг нутқий хосланишидаги асосий омил сифатида. Шахс омилининг нутқий вазият омили билан муштараклиги. Ахборот узатиш ва қабул қилиш. Коммуникатив ҳаракатлар. Коммуникатив-прагматик йўналишнинг шаклланиши. Ўзбек субстанциал-прагматик тилшунослиги.
Фанда илмий парадигмалар алмашинуви
XXI аср лингвистик парадигмалар алмашинуви даври. Парадигма тушунчасини англаш. ХХ асрда тилшуносликда лисоний структуралар тадқиқ қилинган бўлса, янги асрда лисоний структураларнинг нутқий воқеланиши масаласи асосий диққат эътиборда бўлмоқда. Фаннинг янги парадигмалари ана шу муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланмоқда. Прагмалингвистика тил сатҳлараро тизимда
Лингвокультурология, этнолингвистика, прагмалингвистика (лингвопрагматика), риторика, социолингвистика, психолингвистика, лингвокогнитология, онтолингвистика, компьютер лингвистикаси.
Прагматика ва прагматизм
«Прагматика» (юн. pragma – иш, ҳаракат) аслида фалсафий тушунча бўлиб, у Сократдан олдинги даврларда ҳам қўлланишда бўлган. ХХ асрнинг 20-30 йилларида Америка ва Европада прагматизм ғояларининг кенг тарғиботи бошланди (Ч.Пирс, Р.Карнап, Ч.Моррис, Л.Витгенштейн ). “Прагматика” атамаси дастлаб тилшунослик фанига ХХ асрнинг 30-йилларида машҳур назариётчи Ч.Моррис томонидан киритилган. У прагматикани семиотиканинг таркибий қисмларидан бири деб таъкидлайди.
Прагмалингвистиканинг предмети ва вазифалари
Прагмалингвистиканинг предметини аниқлашга фаолият назариясининг тадбиқ қилиниши тилшуносликнинг ушбу соҳасига антропологик руҳ беради ва лисоний ҳодисаларнинг айнан инсонга хос хусусиятларини, антропологик моҳиятини прагматиканинг предмети сифатида талқин қилишга ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |