Фаннинг мақсад ва вазифалари
«Прагмалингвистика» фанини ўқитишдан мақсад магистрларни:
Замонавий тилшуносликнинг долзарб муаммолари;
антропоцентрик парадигма;
прагмалингвистикадаги асосий тушунчалар ва терминлар;
семиотик жараён;
замонавий прагмалингвистикадаги йўналишлар (функционал ва яширин);
нутқий акт назарияси;
нутқий мулоқот жараёнидаги асосий бирликлар ва тамойиллар;
пресуппозиция назарияси
дейксис
дискурс ва матн тушунчаларини таништиришдан иборат.Фаннинг асосий мақсади ва вазифаси магистрларга лисоний имкониятларнинг нутқий воқеланишида вазият ва шахс омили масалаларини тадқиқ қилувчи ҳамда она тилидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг назарий масалалари юзасидан баҳс қилувчи прагмалингвистика муаммолари ҳақида билим олишларига эришиш ҳамда турли матнларни лингвопрагматик( прагмалингвистик) таҳлил этишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
Фанни ўзлаштириш натижасида магистр қуйидагиларни бажара олиши лозим:
-фаннинг предмети, назарий-методологик асослари, манбалари ва
аҳамиятини билиши ;
- фаннинг янги парадигмалари муаммоларини ечиш;
-прагмалингвистиканинг вазифалари (функциялари) нималардан
иборатлигини аниқлаш;
- прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлигини кўрсата олиш;
- дискурсив таҳлил усул ва йўлларини ўзлаштириш;
- прагмалингвистик таҳлилни чуқур ўрганиш;
-прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисаларни билиш;
- фаннинг янги парадигмалари муаммолари ечиш бўйича тавсиялар бериш;
-тил ҳақидаги фанлар тизимида прагмалингвистиканинг ўрни ва аҳамияти ҳақида билимга эга бўлиши;
- нутқ жараёнидаги лисоний ва нолисоний омиллар, уларнинг муштараклиги ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича кўрсатмалар бериш малакасига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |