Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан кетма-кетлиги
“Прагмалингвистика” фани гносеология, тасаввуф, мантиқ (формал, диалектик), илмий тадқиқот методологияси, культурология, социология, психология, этика ва эстетика, нутқ маданияти, ахборот технологиялари, социолингвистика каби фанлар билан алоқадор. Лингвистика мутахассислигидаги “Назарий тилшунослик масалалари”, “Матн тилшунослиги”, “Психолингвистика”, “Лингвокультурология” фанлари билан узвий боғланган.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Магистрларда “Прагмалингвистика” фани бўйича билимларни шакллантириш ва ошириш, прагмалингвистик таҳлил моҳиятини англаш, фаннинг ўзига хос назарияси, тил материалларини амалий таҳлил қилиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён бевосита илмий-амалий, маънавий-маърифий соҳаларда алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, ўқувчиларнинг она тилидан амалий фойдаланиш самарадорлигига эришишларида муҳимдир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фанни ўқитишда илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педогогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда мавжуд дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, электрон материаллар, интернет маълумотлари жалб қилинади. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан “Чархпалак”, “Кластер”, “ФСМУ”, “Бумеранг”, “Елпиғич”, “Балиқ скелети”, “Тушунчалар таҳлили”, “Зинама-зина”, «Муаммоли таълим» технологиясининг «Мунозарали дарс» методи, шунингдек, прагмалингвистикага доир слайдлардан фойдаланиш назарда тутилади.
1-курс, 2- семестр
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Асосий қисмда (маъруза) фанни мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бўйича магистрларга ДТС асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.
Асосий қисм сифатига қўйиладиган талаб мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талаблари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослиги, мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик ўзгаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |