Прагмалингвистиканинг асосий ғоялари
Коммуникатив фаолият тавсифининг таянч нуқтаси фаолият тушунчасидир; лисон мулоқот иштирокчиларининг ўзаро муносабатини ҳаракатга келтирувчи воситадир; лисоний фаолият воқеланиши бевосита мулоқот муҳити билан боғлиқ ҳодисадир,нутқ субъекти билан боғлиқ ҳолда унинг аниқ ва яширин мақсади, нутқий ахлоқ типлари, сўзловчининг ўз хабарига муносабати, ифодада баҳо мазмуни; сўзловчининг тингловчига таъсири – эмоционал ўзгариши, нутқий реакция типлари; мулоқот (коммуникация) иштирокчиларининг ўзаро муносабати билан боғлиқ тарзда нутқий аралашув шакли, мурожаат шакллари, коммуникантларнинг нутқий актлари, илтимос, буйруқ, тавозе, мурожаат кабилар.
Прагматик ва семиотик жараён
Ч.Пирс - прагматиканинг асосчиси сифатида. Семиозис. Репрезентамен. Интерпретатор. Ч.Моррис таълимоти. Семиотик жараён таҳлили. Лисоний белгининг семиотик бўлаклари. Ф.де Соссюр таълимоти.
Прагмалингвистиканинг йўналишлари
Функционал ( дискурс, лисоний бирликлар) ва яширин (мулоқот ҳулқи меъёрлари, мулоқот одоби) прагмалингвистика. Ўзбек субстанциал-прагматик йўналиши прагмалингвистиканинг мустақил соҳаси сифатида.
Нутқий акт назарияси
Субстанциал-прагматика ва коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши. Нутқий ҳаракатлар. Локуция, иллокуция, перлокуция. Пропозиция. Ж.Остин фикрлари. Ж.Сёрлнинг қарашлари. Интенционал таҳлил. Нутқий акт мазмуни лисоний ва нолисоний хусусиятлар умумлашмасидан иборатлиги. Нутқий акт назариясининг прагмалингвистик таълимотда тутган ўрни. Д.Франк “Прагматиканинг етти айби” маърузаси.
Семантика ва прагматика муносабати
Мулоқот бирликлари. Билвосита нутқий акт ёки семантика ва прагматика муносабати. Билвосита нутқий актларнинг ифода ва мазмун доиралари. Прагматик маъно кўчиши. Нутқий тузилмалар. 5 турдаги асосий иллокутив мақсад (Д.Вандервекин). Семантика ва прагматика муносабати масаласи. Прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар. Прагматик хусусиятлар. Коммуникациянинг асосий шарти. Пропозиция ва референция. Дискурсив таҳлил назарияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |