Нукус давлат педагогика институтининг Тасвирий саньати факультети 1б-курс талабаси


Помпей. Фавна уйидаги Александр Македонскийнинг Эрон шохи Доро билан қилаётган жанги тасвири


Download 80.28 Kb.
bet4/4
Sana30.04.2023
Hajmi80.28 Kb.
#1404177
1   2   3   4
Bog'liq
Қадимги Юнонистон санъати

Помпей. Фавна уйидаги Александр Македонскийнинг Эрон шохи Доро билан қилаётган жанги тасвири.
Рим дастгох рангтасвири тўғрисида I-III асрларда ишланган Фаюм портретлари тасаввур бера олади.
Бу портретларнинг номи Рим империясининг шарқий провинцияси бўлган Мисрдаги Эль-Фаюм вохасидаги некрополдан топилгани учун шундай деб аталади. Фаюм портретлари эллин-рим санъати таъсирида ривожланди. Лекин бу ерда у кўпроқ қадимги Миср портрет санъати анъаналарини давом эттирди. Портрет тасвирланувчи ҳаёт вақтида тахта ёки холстга ишланган бўлиб, у ўлгандан кейин мархумнинг жасади билан қабрга қўйилган. Бу портретлар композицияси табиий бўлиб, унда, асосан, бош ва елканинг бир қисми ва кўп холларда бош бир оз ён томонга қараган холда тасвирланган. Фаюм портретлари ўзининг реалистик ҳарактери билан ажралиб туради. Тасвирланувчининг ёши, ҳарактери, ўзига хос индивидуал хислатлари санъаткор томонидан махорорат билан талқин этилган. Фаюм портретларида тасвирланган одамлар бир-бирларига ўхшамайди. Портретлар галереясида гох хушчақчақ, гох ғамгин, гох иродали, гох кучсиз, гох худбин шахслар қиёфаси намоён бўлади. Кекса римлик (I асрнинг II ярми) ва «Ёш аёл», «Олтин чамбарли йигит» портретлари шу жиҳатдан диққатга сазовордир
Фаюм портретлари: 1. Кекса римлик. 2. Ёш аёл. 3. Эркак портрети.
Христиан дини антик дунёқараш ва эстетикасига қарама-қарши ўлароқ, ердаги лаззатлардан, жисмоний гўзалликдан завқланишни гунох деб тарқиб этди ва шу бирга, аста-секин ўрта аср санъатининг йўналишига йўл оча борди.
IV-VII асрларда Римнинг варварлар томонидан таланиши санъатнинг равнақини тўхтатиб қўйди. Рим антик дунё санъатига якун ясади. Римнинг қулаши билан антик дунё санъати тарихи ҳам тугалланди. Лекин бу ерда бошланган анъаналар Ўрта аср санъатида давом этди. Уйқониш даври кишилари бу санъатдан завқланди, илҳомланди. Бу санъат анъаналари XVII-XIX асрларда ҳам кўпчиликни ўзига тортди. Рим санъати ҳозирги кунда ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Юксак профессионал маҳорат, нозик дид ва аниқ ғоявий йўналишда яратилган қадимги Рим усталарининг нодир асарлари бу кунда ҳам санъаткорлар учун тақлид мактаби бўлиб қолмоқда.

Адабиётлар:


1. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни медернизация ва ислоҳ этишдир. -Т.: Ўзбекистон, 2005.
2. Всемирная история. Эллинистический и римский периода. Москва. 1999.
3. Древние цивилизации. М.: 1999 г. 21-44 стр.
4. Романов В.Н. Историческое развитие культури. М.: 1991. 9-21 стр.
5. Винничук Л. «Люди, нрав и обичаи древней Греции и Рима». М.: 1999. 10- 42 стр.
6. Гулметов Э., Қобулжонова Т., Эрназаров Ш., Маврулов А. Маданиятшу-нослик маърузалар матни. Т.: 2000. 74-80 бетлар.


Download 80.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling