Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳуқуқий воситаларни қуйидаги бир қатор мезонлар бўйича таснифлаш мумкин


Download 0.96 Mb.
bet112/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқий воситаларни қуйидаги бир қатор мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:

    • мураккаблик даражасига кўра ҳуқуқий воситалар бирламчи (элементар) ва комплекс (таркибий) турларга бўлинади. Бунда бирламчи ҳуқуқий воситалар сифатида субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар, рағбатлантириш ва жазолаш, имтиёз ва таъқиқларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Комплекс характердаги ҳуқуқий воситалар эса шартнома, ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари, ҳуқуқий режим ва бошқалардан иборат бўлади;

    • амалга ошириш функцияларига кўра: тартибга солиш (регулиятив) ва муҳофаза этиш;

    • ҳуқуқий тартибга солиш предметига кўра: конституциявий, маъмурий, жиноий ва бошқалар;

    • юридик характерига кўра: моддий ва процессуал (даъво);

    • уларни қўллаш натижасида келиб чиқадиган оқибатларининг аҳамиятига кўра: оддий (масалан, жарима) ва махсус (масалан, умрбод озодликдан маҳрум этиш);

    • амалда бўлиш муддатига кўра: доимий (масалан, фуқаролик) ва вақтинчалик (масалан, мукофот);

    • ҳуқуқий тартибга солиш турига кўра: норматив (масалан, ҳуқуқ нормаларида белгилаб қуйилган тақиқлар) ва индивидуал (масалан, ҳуқуқни қўллаш актлари);

    • ахборот – руҳий йўналишига кўра: рағбатлантирувчи (имтиёзлар) ва чекловчи (масалан, муайян хатти-ҳаракатни тўхтатиб қўйиш) ва бошқалар.



106.ҲУҚУҚИЙ РЕЖИМЛАР (ТАРТИБЛАР) ТУШУНЧАСИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

Бугунги кунда “ҳуқуқий режим” тушунчаси юридик фан соҳасида тобора мустаҳкам ўринга эга бўлмоқда. Ҳуқуқ тизимини ўрганиш давомида ҳар бир тармоқнинг ўзига хос тартибга солиш режими бўлиши ҳамда айнан шу режимда тармоқнинг юридик ўзига хослиги мужассам эканлиги аниқланиши билан кўриб чиқилаётган тушунча ҳуқуқий воқеликнинг муҳим жиҳатларини ифодалаши равшан бўлиб қолади. Бундан ташқари, “ҳуқуқий режим” деб ном олган институтнинг мавжудлиги, ҳуқуқий воқеликда унинг аҳамияти ҳуқуқнинг институционал тузилма сифатида кўп мезонлилиги, кўп қирралилигидан, ҳуқуқни тавсифлашда нормативликнинг муҳим аҳамияти фақат биргина “нормалар тизими”дан иборат эмаслигидан гувоҳлик беради.


Агар ҳуқуқни доимий динамик ҳолатда бўлади, деб ёндашадиган бўлсак, бунда у ўз институционаллигининг янги муҳим қирралари ҳамда жиҳатлари билан тўла намоён бўлади. Бундай ҳолатда ҳуқуқий тартибга солишни, унинг механизм, усул, тур каби жиҳатларини, шу жумладан, ҳуқуқий режимларни ҳам ҳар томонлама ўрганиш зарурати туғилади. Мазкур тушунча юзасидан барча ёндашувларни умумлаштирган ҳолда ўрганиб, унга муайян объектнинг белгиланган ҳолати, ундан фойдаланиш, эгалик қилиш, тасарруф этиш ҳамда тегишли соҳада юзага келадиган муносабатларнинг тартиби деган таърифни бериш мақсадга мувофиқдир. Демак, ҳуқуқий режим – давлат томонидан ҳуқуқ нормалари кўринишида ўрнатиладиган ва давлат мажбурлов кучи билан таъминланадиган ҳуқуқий тартибга солишнинг махсус усулидир.
Юқоридаги таърифдан ҳам кўриниб турибдики, ҳуқуқий режим муайян тартибнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Ўз навбатида, тартиб ўзида бир ҳаракатдан кейин бошқа ҳаракатни амалга оширишнинг технологик кетма-кетлигини намоён этади. Бу борада А.В.Малько ва О.С.Родионовлар тўғри таъкидлаб ўтганларидек, ҳуқуқий режимлар ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар гуруҳини барқарор норматив тартибга солишни таъминлайдилар ҳамда муайян объектлардан самарали фойдаланишга кўмаклашадилар1.
Ҳар қандай ҳуқуқий режимнинг самарали фаолият юритиши биринчидан, мантиқий асослантирилган, иккинчидан, олдинги ҳаракатдан кейин қонуний ва кетма-кетлик асосида ҳаракат қилиш зарурлигини кўзда тутади. Масалан, техник жиҳатдан мураккаб тузилишга эга бўлган у ёки бу предметдан фойдаланишдан олдин, энг аввало, ундан фойдаланиш йўриқномаси билан танишиб чиқиш лозим. Чунки, предметдан фойдаланишга қўйилган минимал талабларни билмаслик, ўз навбатида, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling